«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ 45 млрд сўмлик корпоратив облигацияларини жойлаштирди

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ 45 млрд сўмлик корпоратив облигацияларини жойлаштирди

2020 йилнинг 24 июнида «Тошкент» РФБда «ASIA ALLIANCE BANK» АТБнинг 45 млрд. сўмлик корпоратив облигациялари жойлаштирилиши якунланди. Бу рўйхатга олинган облигацияларнинг 90% дан ортиғини ташкил этади, деб хабар бермоқда Капитал бозори агентлиги.

«ASIA ALLIANCE BANK» АТБ чиқарган корпоратив облигацияларнинг рўйхатдан ўтган ҳажми 50,0 млрд сўмни ташкил этади. Номинал қиймати – 1,0 млн. сўм, муомала муддати – 7 йил (ёки жойлаштирилган кундан бошлаб 2557 кун). Ушбу облигацияларнинг даромадлилиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасига йилига + 4% ни ташкил этади. Облигациялар бўйича чораклик фоиз тўловлари ҳам кўзда тутилган. Облигациялар «Тошкент» РФБ листингига кириб, очиқ айланиши мумкин.

Маълумот учун: «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ нинг 100% акцияларига Ўзбекистон Республикаси давлат активларини бошқариш агентлиги эгалик қилади. «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ Ўзбекистондаги ёш ва жадал ривожланаётган, лойиҳаларни молиялаштириш соҳасидаги фаол банклардан биридир.

2011 йил ноябрь ойидан бошлаб банк «Moody’s Investor Service» халқаро рейтинг агентлигининг рейтингларига кирган. «ASIA ALLIANCE BANK» АТБ қуйидаги рейтингларга киритилганки, улар ҳар йили Агентлик томонидан тасдиқланади:

  • контрагент узоқ муддатли хатарларини банк томонидан баҳолаш (CR Assessment) – B1 (cr) даражаси;
  • депозитларнинг узоқ ва қисқа муддатли рейтинглари – В2 даражаси.

Бундан ташқари, 2019 йилнинг ноябрь ойида Asia Alliance Bank "2019 йилда Ўзбекистоннинг йил банки" номига сазовор бўлди. Банк «Тошкент» РФБнинг биржа котировкаси рўйхатига киритилган бўлиб, корпоратив облигациялар бозорида биржа савдоларнинг фаол иштирокчиси ҳисобланади.

Бозордаги ўрни ва даромадлари

2020 йилнинг 5 ой якунига кўра Asia Alliance Bank умумий активлари бўйича 18-ўринни (2,5 трлн. сўм) ва капитал ҳажми бўйича 20-ўринни (305 млрд. сўм) эгаллаб турибди. Банкнинг кредит портфели 1,7 трлн. сўм – барча банк кредитларининг 0,7% ҳажмида шакллантирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар