Август ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсишни кўрсатди

Август ойида Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўсишни кўрсатди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2022 йил август ойида 1072 бирликни ташкил этиб, июль ойига нисбатан 7,2 фоизга ошган. Шунингдек, ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам 14 фоизлик ўсиш қайд этилди.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган.

2022 йилнинг август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 7,2 фоизга ошиб, 1072 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 12,6фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 0,8фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 6,4 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 1,2 фоизга мўътадил камайган.

Ҳудудлар кесимида Сирдарё вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2022 йил август ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2022 йил июль) нисбатан ўсиш кузатилган. Сирдарё (67,5%), Наманган (41,9%), Фарғона (22,5%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (33,4%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2022 йил август ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 722,6 минг тани ташкил этди ва 2022 йилнинг июль ойига нисбатан 652,2 минг транзакцияга (12,9%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони 12 та ҳудудда ошган.

2022 йил августда республиканинг 12 та ҳудудида юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент шаҳри (18,0%), Қорақалпоғистон Республикаси (10,6%), Фарғона (10,3%) ва Бухоро (10,1%) вилоятларида кузатилган. Шу билан бирга ушбу кўрсаткич Сирдарё (- 8,0%) ва Қашқадарё (- 1,4%) вилоятларида камайган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2022 йилнинг август ойида ИФИнинг биржа компоненти 1,0644 бирликни ташкил этди. Бу эса, ушбу компонентнинг ўтган ойга нисбатан 6,4 фоизга ошганлигини англатиб, битимлар сонининг (7,3%) ошганлиги ва ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача ҳажмининг (- 0,4%) камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2022 йил август ойида 7 357,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 8,1 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2022 йил август ойида 1,0077 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 0,8 фоизга ошганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам ижобий ўзгариб, 9,4 фоизга ошган.

2022 йил август ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони 2022 йилнинг август ойига (610 041 бирлик) нисбатан 5 386 тага кўпайиб, 615 427 бирликни ташкил этган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 21 тага ошган.

Ҳисобот даврида, кичик корхоналар сони 498 214 тадан 503 426 тагача кўпайган (ўсиш 5 212 та). Фермер хўжаликлари сони 108 273 тадан 108 426 тагача (ўсиш 153 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 575 тани ташкил этиб, 2022 йилнинг июль ойига нисбатан 21 тага кўпайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2022 йил август ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,9883 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2022 йилнинг июль ойига нисбатан 1,2 фоизга мўътадил даражада камайган. Жорий йилнинг август ойида юридик шахслар томонидан 337 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1072

1,1286

1,0644

1,0077

0,9883

Сирдарё вилояти

1675

0,9202

2,0000

1,0118

11,000

Наманган вилояти

1419

1,0732

2,0000

1,0113

0,7000

Қорақалпоғистон Республикаси

1334

1,1062

1,7948

1,0018

0,3000

Фарғона вилояти

1225

1,1029

1,4450

1,0098

1,3000

Навоий вилояти

1166

1,0705

1,0511

1,0050

5,0000

Сурхондарё вилояти

1164

1,0461

1,1421

1,0036

4,0000

Қашқадарё вилояти

1147

0,9857

1,1494

1,0086

4,0000

Тошкент шаҳри

1135

1,1797

1,1763

1,0239

0,8635

Самарқанд вилояти

1114

1,0409

1,1332

1,0083

2,5000

Жиззах вилояти

1102

1,0814

1,2558

1,0053

0,0000

Бухоро вилояти

1099

1,1011

1,1602

1,0111

0,9000

Хоразм вилояти

1069

1,0667

1,1462

1,0119

0,5000

Тошкент вилояти

1038

1,0329

1,0321

1,0055

1,4138

Андижон вилояти

1035

1,0003

1,0849

1,0056

1,0000

Ўзбекистон Республикаси ва минтақалар бўйича ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос ойига нисбатан ўзгариши

Минтақалар

ИФИ

Ҳисоблар бўйича

операциялар компоненти

Индекснинг биржа компоненти

Фаолиятдаги субъектлар компоненти

Янги савдо маркалари компоненти

Ўзбекистон Республикаси

1135

1,2195

1,1132

1,0941

0,7326

Сирдарё вилояти

1659

0,8405

2,0000

1,0660

11,000

Андижон вилояти

1416

1,0563

2,0000

1,0695

0,3571

Қорақалпоғистон Республикаси

1363

0,8858

2,0000

1,0481

0,7500

Тошкент вилояти

1355

0,8135

2,0000

1,0518

1,2813

Фарғона вилояти

1244

0,8829

1,6791

1,1241

0,5417

Тошкент шаҳри

1226

1,4842

1,0859

1,1468

0,6476

Хоразм вилояти

1164

0,8956

1,3554

1,1278

2,0000

Наманган вилояти

1089

0,9359

1,2320

1,0597

1,1667

Қашқадарё вилояти

1068

1,0153

1,1032

1,0979

1,0000

Жиззах вилояти

1024

1,0522

1,0692

1,0386

0,0000

Навоий вилояти

1010

0,9430

1,0119

1,1150

1,0000

Самарқанд вилояти

996

1,0568

0,9145

1,1299

0,3846

Бухоро вилояти

954

0,8555

0,9975

1,0522

0,8182

Сурхондарё вилояти

930

0,9034

0,9343

1,0368

0,4000

Руслан Абдуллаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар