БАА компанияси Навоий вилоятида фотоэлектрик станцияси қуради

БАА компанияси Навоий вилоятида фотоэлектрик станцияси қуради

Тендер Жаҳон банки гуруҳи тартиб-таомилларига мувофиқ ўтказилди. Унда «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar» (БАА) компанияси ғолиб деб топилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги у билан инвестиция битими, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ эса электр энергиясини сотиб олиш тўғрисида битим тузди.

Ўзбекистонда инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун лойиҳа компанияси – инвестор номидан иш юритадиган «Nur Navoi Solar» МЧЖ таъсис этилди. Лойиҳа доирасида унга:

– кредитлаш, хорижий валютадаги маблағларни олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, бошқалардан ташқари хорижий валютада кредит маблағлари тушумлари) учун чет эллардаги хорижий банкларда банк ҳисобварақлари очишга;

– Ўзбекистон ташқарисидаги хорижий пудратчилар, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни мамлакатимиздаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан тўғридан-тўғри амалга оширишга рухсат берилди.

Инвестор ишлаб чиқарилган электр энергиясини қатъий тариф – 1 кВт-с учун $2,679 миқдорида (тариф инвестиция лойиҳасининг бутун 25 йиллик муддати давомида хорижий валютада деноминацияланган) ягона харидор – «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга сотиш мажбуриятини олди. Тўлов маҳаллий валютада амалга оширилади. 5.05.2015 йилдаги ПҚ-2343-сон қарорда (5-банди иккинчи хатбошисига қаранг) назарда тутилган ҚҚСдан озод қилиш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида сотиладиган электр энергияси ҳажмларига нисбатан татбиқ этилмайди.

Шунингдек араб компанияси кучланишни оширувчи ФЭС подстанциясини қуриши ва фойдаланишга топширилгандан кейин уни «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖга бепул асосда бериши шарт.

Инвестор ва лойиҳа компаниясининг мажбуриятлари 20 миллион доллар миқдоридаги банк кафолати билан таъминланади. «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ электр энергиясини 6 ой мобайнида сотиб олишни қоплаш учун инвестор фойдасига хорижий валютада тасдиқланган тикланадиган аккредитив очади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар