Дастлабки маълумотларга кўра, 2023 йилнинг январь-сентябр ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 13 700,2 млрд. сўмни, шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар – 13 212,0 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 302,0 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 186,2 млрд. сўмни ташкил қилди.
Вилоят қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,7%га ўсиб, республика кўрсаткичи таркибида Навоий вилоятининг улуши 4,7%ни ташқил қилди.
Ҳисобот даврида вилоят кўрсаткичидан юқори ўсиш суръатлари Ғозғон шаҳар (134,3%), Томди тумани (107,3%), Учқудуқ тумани (105,5%), Қизилтепа тумани (105,5%), Кармана (105,4%) туманларида кузатилган бўлса, Навбаҳор (102,3%), Хатирчи (102,0%) туманларида ҳамда Зарафшон (101,4%), ва Навоий (100,4%) шаҳарларида, аксинча, ўсиш суръатлари пастлиги қайд этилган.
Шаҳар ва туманлар кесимида қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг энг юқори ҳажми Хатирчи (4 002,3 млрд. сўм), Қизилтепа (2 728,5 млрд. сўм) ва Навбаҳор (2 201,3 млрд.сўм) туманларида қай этилди. Аксинча энг кам ҳажмга эга ҳудудларга Зарафшон (57,3 млрд. сўм), Навоий (61,6 млрд. сўм) ва Ғозғон (78,5 млрд.сўм) шаҳарлари келтириб ўтиш мумкин.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулот (хизмат) ларининг ҳажми 12 888,3 минг сўмни ташкил этди.
Ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 13 106,7 млрд. сўмни (ёки ўтган 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,7%га ўсишни) шу жумладан, деҳқончилик маҳсулотлари – 4 330,6 млрд. сўм ва чорвачилик маҳсулотлари - 8 776,1 млрд. сўмни ташкил қилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 67,0% чорвачилик, 33,0% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида деҳқончиликда барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 229,9 минг тонна донли экинлар, 216,8 минг тонна сабзавотлар, 76,1 минг тонна картошка, 63,1 минг тонна полиз, 86,5 минг тонна мева ва резаворлар, 69,0 минг тонна узум, шунингдек, чорвачиликда тирик вазнда 141,5 минг тонна гўшт, 384,1 минг тонна сут, 317,8 млн. дона тухум ва 8 625,0 тонна балиқчилик овланди.
Изоҳ қолдириш