Ушбу даврда Навоий вилояти ЯҲМ ҳажми 57,3 трлн. сўмни ташкил этган холда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,2% га ўсган, шунингдек ЯИМ таркибида вилоятнинг ҳиссаси 7,6% ни ташкил этган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми эса 53 880,4 минг сўмни ташкил қилган ўтган мос даврга нисбатан 3,1% га ошган.
Ҳудуд иқтисодиётининг барча тармоқларида яратилган ялпи қўшилган қиймат ҳажми ЯҲМнинг 98,5%ини ташкил этган бўлса, махсулотларга соф солиқлар эса 1,5%ини ташкил этган.
ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркибида саноат улуши 69,8% (2022 йилда 70,1%), қурилиш улуши 3,7% (2022 йилда 3,6%), қишлоқ хўжалиги улуши 13,7% (2022 йилда 13,4%) ва хизмат кўрсатиш улуши 12,8% (2022 йилда 12,7%) ни ташкил қилган.
2023 йилнинг III чорагида кичик тадбиркорлик 15 046,3 млрд. сўм (2022 йил– 12 465,5 млрд. сўм)ни ва ЯҲМдаги улуши 26,7% (2022 йил – 25,9%)ни ташкил этган. Кичик тадбиркорликнинг ЯҲМдаги улушининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиши йирик корхоналар улушининг пасайиши билан боғлиқ.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Ардашер Муртазаев
Изоҳ қолдириш