Банкларда 2020 йил 1 декабрь ҳолатига муаммоли кредитлар қолдиғи 6,5 трлн.сўмни ташкил қилган

Банкларда 2020 йил 1 декабрь ҳолатига муаммоли кредитлар қолдиғи 6,5 трлн.сўмни ташкил қилган

Банкларда 2020 йил 1 декабрь ҳолатига муаммоли кредитлар қолдиғи 6,5 трлн.сўмни ташкил қилиб (жами портфелдаги улуши – 2,4%), ноябрь ойида умумий ҳисобда 42 млрд. сўмга камайган.

Ноябрь ойининг ўзида жами кредитлар қолдиғи 3,8 трлн.сўмга кўпайиб, 1 декабрь ҳолатига 270,7 трлн.сўмни ташкил қилган (йил бошига нисбатан ўсиш – 28%га етган).

Муаммоли кредитлар улушини камайтириш бўйича ноябрь ойида Миллийбанк (-171,3 млрд.сўм) ва Халқ банки (-166,3 млрд.сўм) сезиларли ўзгаришларга эришган.

Шунингдек, жами кредит порфелида муаммоли кредилар (NPL) улуши 2 та банкда 10 фоиздан ошиб кетиб, Ўзагроэкспортбанкда 13,7%га ва Мадад инвест банкда 12,1%га етган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар