Бир ҳафта ичида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларида қандай ўзгариш кузатилди?

Бир ҳафта ичида озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларида қандай ўзгариш кузатилди?

Истеъмол саватчаси озиқ-овқат нархлари индекси

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан 2020 йил 1 декабрь ҳолатига кўра аҳолининг истеъмол саватчасидаги озиқ-овқат нархлари индекси ишлаб чиқилди.

Маълумот учун: индекс гўшт ва сут маҳсулотлари (мол гўшти, қўй гўшти, парранда гўшти, сут, тухум), сабзавотлар (пиёз, карам, помидор, сабзи, бодринг, картошка), мевалар (олма, нок), полиз маҳсулотлари (тарвуз, қовун, қовоқ, узум), дуккакли экинлар (нўхат, ловия, мош), гуруч, ун, макарон, сабзавот, сариёғ ва шакар каби асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархларини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланди.

Ягона индексни тузишда, мамлакат аҳолисининг истеъмол одатларини тавсифловчи оғирликлар қўлланилди (яъни, аҳоли ўртасида ушбу маҳсулот қанча кўп истеъмол қилинса, унинг оғирлиги шунча юқори бўлади).

Натижада қуйидагилар аниқланди:

2020 йил 1 декабрь ҳолатига республикада озиқ-овқат нархлари ўтган ҳафтага нисбатан ўсиш суръати +1,35% ни ташкил қилди (1-расм).

1-расм. Истеъмол саватидаги озиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг ўсиш суръати динамикаси (%)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси (ДСҚ) тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Ўтган ҳафта билан таққослаганда нарх пасайиши фақат сабзининг ўртача нархида (-0,3%) акс эттирилди ва 1 килограмм учун 2037 сўмни ташкил этди (1-жадвал).

Шакар, мош, сариёғ, буғдой уни, мол, қўй, ва парранда гўшти, ўсимлик ёғи, балиқ каби маҳсулотлар нархларида сезиларли ўзариш кўринмади.

Маълумот учун: мол гўштининг республика бўйича ўртача нархи 1 килограмм учун 56 693 сўмни (+0,1%) ташкил этди. Қўй гўшти нархи +0,2% га ўсиб 1 кг учун 60 940 сўмга тенг бўлди. Ўсимлик ёғи нархи (+0,2%) 1 литр учун 11 443 сўмга тенг бўлди. Шакар нархи ўтган ҳафта билан ҳисоблаганда ўзгаришсиз қолди. Буғдой уни нархи (+0,1%) 13 667 сўмга тенг бўлди.

Гуруч, бодринг, помидор, қовоқ нархлари ўтган ҳафтага нисбатан сезиларли даражада ошди.

Маълумот учун: бодринг нархи ўтган ҳафтага нисбатан +12% га ошди ва 1 кг учун 12912 сўмга тенг бўлди. Помидорнинг республика бўйича ўртача нархи (+5,3%) 8356 сўмга тенг бўлди. Қовоқ нархида +9,1% ўсиш кузатилди ёки 1 кг учун 3170 сўмни ташкил этди. Нок нархи +4,5% га ошди ва 1 кг учун 16 126 сўмни ташкил этди. Тухум нархи +1,2% га ошди ва 10 дона учун 10 695 сўмга тенг бўлди. Картошка нархи ўртача 3824 сўмни ташкил этди, (1-жадвал)

1-жадвал. 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг ўтган ҳафтага нисбатан ўсиши ёки пасайиши, (%)

Манба: Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика Қўмитаси (ДСҚ) тезкор маълумотлари асосида муаллиф ҳисоб-китоблари

Малика Жуманиёзова,

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар