Бобур Бекмуродов: “Россельхознадзор” томонидан Ўзбекистон маҳсулотларига тақиқ қўйилиши ЖСТга аъзоликни тезлаштиришни эслатмоқда

Бобур Бекмуродов: “Россельхознадзор” томонидан Ўзбекистон маҳсулотларига тақиқ қўйилиши  ЖСТга аъзоликни тезлаштиришни эслатмоқда

“Юксалиш” УМҲ раиси, қуйи палата депутати Бобур Бекмуродов Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари импортига Россия томонидан қўйилган тақиқ юзасидан муносабат билдирди.

“Россельхознадзор” томонидан вирус аниқланганлиги важи билан Фарғона, Навоий ва Қашқадарё вилоятларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт тақиқининг қўйилиши республика экспорт ҳажмларига жиддий таъсир ўтказмайди”, дея таъкидлади у.

Депутат шунингдек, ҳозирда дунёдаги геосиёсий ва геоиқтисодий жараёнлар ўзгарувчан характерга эгалигини қайд этди.

“Бундай ҳаракатлар ташқи бозорларимизни диверсификациялашга жиддий эътибор қаратиш ва Жаҳон савдо ташкилотига аъзоликни тезлаштириш лозимлигини яна бир бор эслатмоқда”, деди Бекмуродов.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар