2023 йилнинг 1-октябрь ҳолатига Бухоро вилоятида доимий яшовчи аҳоли сони жорий йил бошига нисбатан 25,1 минг кишига ёки 1,2% кўпайиб, жами 2 034,8 минг кишини ташкил этди. Хусусан, шаҳар аҳолиси 750,7 минг кишига (жами аҳолининг 36,9%), қишлоқ аҳолиси эса 1 284,1 минг (жами алоҳилинг 63,1%) кишига етди. Бухоро вилояти аҳоли сони бўйича республика ҳудудлари ичида 9-ўринни эгаллаган.
Жорий йилнинг 1-октябрь ҳолатига аҳоли сонининг тақсимланиши 1 020,3 минг эркаклар (50,1%), 1 014,5 минг (49,9%) нафар аёллар ҳиссасига тўғри келган. Шундан, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар сони 29,5%, меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 57,5% ҳамда меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 13,0%ни ташкил этади.
Ҳудудлар кесимида қаралганда, Ғиждувон тумани (321,3 минг), Бухоро шаҳри (292,9 минг) ва Шофиркон тумани (186,0 минг) вилоятдаги энг кўп аҳоли истиқомат қилувчи ҳудудлар, Қоровулбозор тумани (19,8 минг), Когон шаҳри (64,4 минг) ҳамда Когон тумани (84,0 минг) туманлари эса вилоятдаги кам ахоли истиқомат қилувчи ҳудудлар хисобланади.
Вилоятда 2023-йил 1-октябрь ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 50,6 киши тўғри келиб, Бухоро шаҳри (4 184,3 киши), Когон шаҳри (3 220,0 киши) ва Вобкент тумани (510,3 киши) аҳоли энг зич жойлашган ҳудудлар сирасига киради.
2023 йил январь-сентябрь ойлари давомида вилоятда туғилишлар сони 34,2 мингтани, ўлимлар сони 6,5 мингтани, қайд этилган никоҳлар сони 10,2 мингтани ва никоҳдан ажралишлар сони 1,9 мингтани ташкил этган.
Aҳоли миграцияси бўйича, вилоятга 6,0 минг киши доимий яшаш мақсадида кўчиб келган бўлса 8,5 минг киши доимий яшаш мақсадида вилоятдан кўчиб кетган.
Ардашер Муртазаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш