Бюджет иш берувчининг харажатларини қоплайди

Бюджет иш берувчининг харажатларини қоплайди

Жорий йилнинг май ойидан бошлаб 2023 йил 1 январгача барча солиқ тўловчилар-юридик шахсларга 25 ёшдан ошмаган шахсларнинг меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлари учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтарилади, яъни Давлат бюджети томонидан қопланади, деб хабар берди Молия вазирлиги ахборот хизмати.

Нормани қўллаш шартлари:

  • солиқ тўловчи бюджетга ижтимоий солиқни тўлаши шарт;
  • 25 ёшдан ошмаган шахслар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини қайтариш ишга кирганининг 7-ойидан бошлаб меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар бўйича амалга оширилади. Яъни, дастлабки 6 ой учун тўланган ижтимоий солиқ, шу жумладан, бундай шахсларни 6 ойдан кам муддатга ёллаш ҳолларида, компенсасия қилинмайди;
  • ҳисобот даври охирида тўланган ижтимоий солиқ, мурожаат қилинган кундан бошлаб 15 кундан кечиктирмай бюджетдан қайтарилади. Қайтариш бўйича ўзаро ҳамкорлик тартиби қўшимча равишда солиқ тўловчиларга етказилади;
  • жорий йилнинг май ойидан бошлаб 2022 йил декабрига қадар меҳнат ҳақи тўлашга доир харажатлар бўйича ҳисобланган ижтимоий солиқ қопланади;
  • солиқ тўловчи томонидан бюджетдан қопланиши учун эълон қилинган (кўрсатилган) ижтимоий солиқ суммалари даромад солиқини ҳисоблашда харажатлар таркибида акс эттирилмайди;
  • ҳисобот даврида ходим 25 ёшга тўлганида, ижтимоий солиқ компенсасия қилинмайди.

Биргина истисно мавжуд: юқоридаги норма бюджет ташкилотлари ва давлат корхоналари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан кўпроқ бўлган юридик шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар