Марказий Банк Ўзбекистонда ўтган тўрт йил мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг умумий миқдорини маълум қилди

Марказий Банк Ўзбекистонда ўтган тўрт йил мобайнида ажратилган ипотека кредитларининг умумий миқдорини маълум қилди

“Аҳолини уй-жойлар билан таъминлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамияти” мавзусида очиқ мулоқотда Марказий банк ипотека кредитларининг умумий миқдорини эълон қилди.

Сўнгги 4 йил ва 2021 йил 3 ойида тижорат банклари томонидан 232,4 минг нафар фуқарога 27,5 трлн. сўм (2,6 млрд доллар) миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.

Натижада жорий йил I чорак якунлари бўйича ажратилган ипотека кредитлари қолдиғи 29,4 трлн. сўмни (2,8 млрд доллар) ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан қарийб 4 бараварга ошди.

Очиқ мулоқотда Марказий банк, Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирок этди.

2020 йил ва 2021 йил 19 апрелига қадар Янги тартиб доирасида 12 138 нафар фуқароларга жами 2 638 млрд. сўм миқдоридаги (2020 йилда 1 747 млрд. сўм ва 2021 йилда 891 млрд. сўм) ипотека кредитлари ажратилди.

Шунингдек, мазкур давр давомида Янги тартиб доирасида уй-жой шароитларни яхшилашга муҳтож, субсидия хабарномасига эга 3 370 нафар фуқароларга 743,1 млрд. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар