Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолияти ҳолатини таҳлил қилади

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳудудлардаги тадбиркорлик фаолияти ҳолатини таҳлил қилади

Мамлакатнинг иқтисодий фаровонлиги шартларидан бири, айниқса, ташқи ва ички салбий ҳодисалар натижасида юзага келган инқироз шароитида ишбилармонлик муҳитининг ҳолати ҳисобланади. Мамлакат иқтисодиётининг барқарорлиги кўплаб омилларга, иқтисодий сиёсат чораларига, шунингдек, минтақадаги ва умуман мамлакатдаги ишбилармонлик фаолияти ва у билан боғлиқ истеъмолчилар ҳиссиётларига боғлиқ.

Бу борада, айниқса, коронавирус пандемиясининг Ўзбекистонда ҳамда бутун дунёда тарқалиши натижасида юзага келган инқироз шароитида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) экспертлари ҳар ой вилоят ва туман даражаларида тадбиркорлик фаолияти ҳолати бўйича ойлик мониторингини амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида ишбилармонлик фаолияти таҳлили ҳар ойда Марказнинг тезкор маълумотлар асосида (республиканинг барча соҳалари бўйича ўтказилган мониторинг, Давлат божхона қўмитаси, ДСҚ, МБ ва ЎзРХТБ) амалга оширилади.

Мониторинг натижалари шуни кўрсатдики, жорий йилнинг 1 январдан 31 январигача бўлган даврда солиқ тушумлари ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 27,3 фоизга ўсди.

Шу билан бирга, солиқ тушумларининг сезиларли даражада ўсиши кузатилди Жиззах (19,2 фоизга), Хоразм (15,8 фоизга), Сирдарё (9,4 фоизга) вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида (10,1 фоизга).

Солиқ тушумларининг кўпайиши коронавирус пандемияси тарқалишидан келиб чиқадиган инқирозли вазиятлардан сўнг мамлакатда иқтисодий фаолиятнинг изчил тикланишидан далолат беради.

Таҳлил қилинаётган даврда божхона тўловларидан тушумлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 35,3 фоизга ошди.

Божхона тушумларининг Ўзбекистон минтақалари орасида энг катта ўсиши Жиззах (2,4 марта), Фарғона (2,4 марта) ва Самарқанд (1,1 марта) вилоятларида кузатилди.

Божхона тушумларининг ўсиши, шунингдек, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари билан ташқи савдо алоқалари тиклангани ва ташқи савдо фаоллиги ўсганлигидан далолат беради.

Давлат божхона қўмитаси маълумотларига кўра, йил бошидан буён товарларни экспорт қилиш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,1 фоизга ўсди.

Товарлар экспорти ҳажмининг фаол ўсиши минтақалар ўртасида Навоий (4,0 баравар), Aндижон (2,1 баробар), Жиззах (95,5%), Сирдарё (80,8%) ва Хоразм (70,9%) вилоятларида таъминланди.

Товарлар экспортининг ўсиши коронавирус пандемиясининг ўткир босқичидан сўнг жаҳон иқтисодиётининг босқичма-босқич барқарорлашуви ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларга ташқи талабнинг ўсишини асослайди.

Тижорат банклари томонидан берилган кредитлар ҳажми таҳлил қилинган даврда 4,3% га ўсди, шу билан бирга жорий даврда қайтарилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,2% га ошди.

Шунингдек, берилган кредитлар ҳажмининг энг катта ўсиши Сурхондарё (3,1 баравар), Наманган (2,8 баробар), Навоий (2,5 баробар), Қашқадарё (2,1 баравар) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (2,9 баравар) қайд этилди.

Берилган ва қайтарилган кредитлар ҳажмининг ўсиши мамлакат ва унинг ҳудудларидаги бизнес тузилмалар фаоллигининг ошганлигини изоҳлайди.

Йил бошидан бери республикада 8440 та янги тадбиркорлик субъэктлари ташкил этилди, уларнинг энг кўп сони Қашқадарё (1204), Тошкент (757), Самарқанд (672), Фарғона (664) вилоятларида ва Тошкент (1,572) шаҳрида рўйхатдан ўтган.

Таҳлил қилинган даврда Ўзбекистон республика товар-хомашё биржасидаги битимлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40,5 фоизга ошди.

Ушбу даврда мамлакатнинг барча минтақаларида биржа фаоллигининг ўсиши қайд этилди. Шунингдек, Бухоро (ўсиш 94,1%), Сирдарё (89,6%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (75,3% га) сезиларли ўсиш кузатилмоқда. Бу ички талабнинг босқичма-босқич ўсиб боришини, хусусан, иқтисодий жараёнлар ва бизнес тузилмалари фаоллигини рағбатлантирадиган уй хўжаликлари даромадларининг босқичма-босқич ўсиши натижасида юридик шахслар фаоллигининг ўсишини кўрсатади.

Бундай натижаларга эришиш учун ҳукумат томонидан иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилган кескин чоралар кўмак берди, бу эса бизнес тузилмалари фаолиятида ижобий қадриятларни ва уларнинг ривожланиш истиқболларига нисбатан кутишларини таъминлашга ёрдам берди.

Ушбу позиция ҳар ой Марказ томонидан нашр этиладиган "Ўзбекистоннинг ишбилармонлик муҳити индекси" тадқиқотида ҳам тасдиқланган.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар