Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази май ойи учун Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индексини ишлаб чиқди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази май ойи учун Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индексини ишлаб чиқди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан баҳоланган Ишбилармонлик фаоллиги индекси (ИФИ) 2021 йил май ойида 918 бирликни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу дарига нисбатан 8,2 фоизга камайди. Ишбилармонлик фаоллиги индексининг ўтган ойга нисбатан камайган бўлсада, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,5 фоизга ўсганлиги қайд этилди.

1-расм. 2021 йилнинг май ойида ИФИ ўтган ойга нисбатан 8,2 фоизга камайган.

Компонентлар даражасида қуйидаги ўзгаришлар бўлган

2021 йилнинг май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 8,2 фоизга камайиб, 918 бирликни ташкил этиши, қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 9,5 фоизга камайган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент ўтган ой даражасида сақланиб қолди;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 10,7 фоизга камайган;
  • товар белгилари бўйича компонент 19,2 фоизга камайган.

Ҳудудлар кесимида Самарқанд вилоятида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил май ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси 6 та ҳудудда ўтган ойга (2021 йил апрель) нисбатан ўсиш кузатилган. Самарқанд (35,9%), Сирдарё (33,0%), Сурхондарё (31,9%) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (31,1%) сезиларли даражада ўсиш кузатилган (2-расм).

Шу билан бирга Фарғона (- 11,3%), Хоразм (- 10,4%), Қашқадарё (- 9,9%) ва Наманган (- 6,5%) вилоятларида ўтган ойга нисбатан сезиларли даражада пасайиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил май ойида банклараро тўлов операциялари сони 4 576,8 минг тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 481,3 минг транзакцияга (-9,5%) камайган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда камайган.

2021 йил майда республиканинг барча ҳудудларида, юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан камайган. Хусусан, сезиларли даражадаги камайиш Наманган (-17,8%), Самарқанд (-15,5%), Сурхондарё (-15,1%) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида (-17,2%) кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг май ойида ИФИнинг биржа компоненти ўтган ойга нисбатан 0,893 бирликни ташкил этди ва 10,7 фоизга камайган. Ушбу компонентнинг камайиши, битимлар сонининг (-7,0%) ҳамда ҳар бир битим бўйича сотиб олинган товарлар ўртача жисмоний ҳажмининг (-14,4%) камайганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил май ойида 5 426,3 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 2,6 фоизга камайган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил май ойида 1,0000 бирликни ташкил этиб, ўтган ой даражасида сақланиб қолганлигини кўрсатади. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 14,1 фоизга ошган.

2021 йил май ойида барча турдаги фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг ўтган ойга нисбатан 7 283 тага кўпайишига қарамасдан ушбу компонент йирик корхоналар (салмоғи 27%) сонининг камайиши ҳисобига пасайиш кузатилган.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 116 тага камайган.

Ҳисобот даврида, ўтган ойга нисбатан кичик корхоналар сони 436 742 тадан 443 497 тагача ошган (ўсиш 6 755 та). Фермер хўжаликлари сони 106 941 тадан 107 585 тагача (ўсиш 644 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 068 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг апрель ойига нисбатан 116 тага камайган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил май ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 0,8079 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг апрель ойига нисбатан 19,2 фоизга камайган. Жорий йилнинг май ойида юридик шахслар томонидан 265 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

918

0,9048

0,8930

1,0000

0,8079

Самарқанд вилояти

1359

0,8449

2,0000

1,0075

1,3750

Сирдарё вилояти

1330

0,9162

1,9170

0,9980

0,7500

Сурхондарё вилояти

1319

0,8489

2,0000

1,0084

0,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1311

0,8277

2,0000

1,0051

0,0000

Жиззах вилояти

1150

0,9180

1,5221

0,9988

0,0000

Тошкент вилояти

1045

0,8948

1,2277

0,9977

0,7027

Андижон вилояти

963

0,8637

1,0769

0,9985

0,3333

Бухоро вилояти

957

0,8662

1,0235

0,9944

0,8571

Тошкент шаҳри

948

0,9513

0,9185

1,0012

0,8964

Навоий вилояти

943

0,8751

0,9631

1,0075

1,0000

Наманган вилояти

935

0,8222

0,9708

1,0072

1,2500

Қашқадарё вилояти

901

0,8774

0,9098

1,0005

0,3333

Хоразм вилояти

896

0,8588

0,9184

0,9902

0,3333

Фарғона вилояти

887

0,8584

0,8680

0,9773

0,8182

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1255

1,1287

1,0495

1,1410

6,3095

Бухоро вилояти

1501

0,7888

2,0000

1,1124

6,0000

Тошкент шаҳри

1372

1,1035

1,2861

1,8172

2,3976

Тошкент вилояти

1369

0,7255

2,0000

1,1365

2,1667

Сирдарё вилояти

1357

0,6290

2,0000

1,1226

3,0000

Жиззах вилояти

1334

0,8142

2,0000

1,1316

0,0000

Сурхондарё вилояти

1287

0,8014

1,9091

1,1061

0,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1282

0,6578

2,0000

1,1424

0,0000

Наманган вилояти

1237

0,7340

1,4311

1,1717

5,0000

Қашқадарё вилояти

1233

0,7143

1,6233

1,2456

2,0000

Хоразм вилояти

1189

0,7476

1,6028

1,1644

1,0000

Фарғона вилояти

1080

0,7536

1,1876

1,1397

3,0000

Самарқанд вилояти

1076

0,7211

1,1531

1,1473

3,6667

Навоий вилояти

1038

0,7372

1,2876

1,0668

1,0000

Андижон вилояти

980

0,6968

1,0853

1,0998

2,0000

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар