Марказий Банк асосий ставкани ўзгаришсиз сақлаб қолди
Асосий ставкани йиллик 14% да ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилинди.
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг оралиқ йиғилиши ўтказилмоқда.
Унда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Марказий банк Бошқаруви 2021 йил 21 январда асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилган эди.
Ушбу қарор инфляция динамикасини янада пасайтириш, иқтисодиётда реал фоиз ставкаларини ижобий даражада сақлаб қолиш, шунингдек, иқтисодий фаолликнинг тикланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бориш мақсадида қабул қилинган.
Изоҳ қолдириш