МБ: Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳи

МБ: Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари шарҳи

2021 йилнинг декабрь ойида ўтказилган сўров натижаларига кўра, келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича респондентларнинг инфляцион кутилмалари ўтган ойдаги кўрсаткичга нисбатан 0,8 фоизга камайиб, 15,7 фоизни ташкил этган бўлса, медиана қиймати 2 14,2 фоиз кўрсаткичда шаклланди (ноябрь ойи якунлари бўйича 14,4 фоиз)

Респондентларниг 39 фоизи келгуси 12 ой давомида нархлар ўтган 12 ой даражасида ошишини билдиришган бўлса, 22 фоизи нархлар сезиларсиз ошишини таъкидлашган.

Жавоб берувчиларнинг келгусида нархларни юқори даражада ошишини кутаётган қисми декабрь ойида ноябрь ойига нисбатан бироз камайган (2-расм).

2-расм. Инфляцион кутилмалар бўйича аҳоли жавобларининг тақсимоти (респондентларнинг улуши, фоизда)


Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.

Шу билан биргаликда, декабрь ойида келгуси йиллик инфляция даражасини 13-16 фоизлик жавоблар гуруҳини танлаган респондентлар сонининг ноябрь ойига нисбатан ошганлиги кузатилди
(3-расм).

3- расм. Инфляцион кутилмалар бўйича аҳоли жавобларининг тақсимоти (респондентларнинг сони)


Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.

Респондентлар келгусида нархлар ошишига асосий омиллар сифатида импорт товарлар ҳамда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашиши (35 фоиз), пандемия ва постпандемия шароитида нархларнинг оширилиши (33 фоиз) ҳамда ёқилғи маҳсулотлари ва транспорт харажатларининг қимматлашиши (25 фоиз) келтиришган (4-расм).

4-расм. Инфляцион кутилмаларнинг асосий омиллари (респондентларнинг улуши, фоизда)

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари

Декабрь ойи якунлари бўйича келгуси 12 ой учун нархлар ўсиши бўйича тадбиркорлик субъектларининг кутилмалари ҳам пасаювчи динамикани кўрсатиб, 14,9 фоизни ташкил этди, медиана қиймати эса 11,8 фоиз атрофида шаклланди (5-расм).

5- расм. Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари

динамикаси (фоизда)

Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.

Аҳоли вакилларида бўлгани каби респондент тадбиркорлик субъектларининг кўпчилик қисми ҳам келгуси 12 ойда нархлар ўтган 12 ой даражасида ошишини билдиришган (6-расм).

6-расм. Инфляцион кутилмалар бўйича тадбиркорлик субъектлари жавобларининг тақсимоти (респондентларнинг улуши, фоизда)

Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.

Тадбиркорлик субъектларининг инфляцион кутилмалари йиллик инфляция даражасидан юқори даражада шаклланаётганлигига қарамасдан, уларнинг аксарият қисми инфляцияни 9-12 фоиз атрофида бўлишини кутишаётганини таъкидлашган. Айнан ушбу омил жавобланинг медиана кўрсаткичини ҳам сезиларли даражада пасайишига хизмат қилган (7-расм).

7- расм. Инфляцион кутилмалар бўйича респондентларнинг тақсимоти(респондентларнинг сони)

Манба: Марказий банк ҳисоб-китоблари.

Келгусида нархлар ошишига асосий омиллар сифатида тадбиркорлик субъектлари томонидан пандемия билан боғлиқ вазиятнинг ёмомлашиш эҳтимоллигининг мавжудлиги натижасида хориждан импорт қилинадиган хомашё ва бутловчи қисмлар қимматлашиши (39 фоиз) ҳамда ёқилғи ва транспорт хизматларининг нархлари қимматлашиши (29 фоиз) каби омиллар саналмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар