Chevrolet Қозоғистоннинг энг яхши сотилaдигaн брендлaри рейтингидa етaкчи ўринни эгaллaмоқдa

Chevrolet Қозоғистоннинг энг яхши сотилaдигaн брендлaри рейтингидa етaкчи ўринни эгaллaмоқдa

Қозоғистонда март ойида сотилган деярли ҳар тўртинчи янги автомобил “UzAuto Motors” томонидан ишлаб чиқарилган, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.

2021 йил март ойида Chevrolet Cobalt ва Nexia ушбу рўйхатда биринчи ўринни эгаллади.

Бренд Қозоғистон бозорида ўзининг биринчи позицияларини эгаллашда давом этмоқда. Компаниянинг умумий савдо ҳажми 2 161 донани ташкил этди ҳамда бу кўрсаткич жорий йилнинг февраль ойига нисбатан 15 фоизга кўпдир.

Сотилган автомобиллар сони бўйича энг яхши 3 таликнинг кейинги ўринларини Hyundai ва Toyota автобрендлари эгаллашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан енгил автомобиллар экспорти асосан Қозоғистонга амалга оширилган.

Шунингдек, 2020 йилнинг октябрь ойида Қозоғистон бозорида Chevrolet автомобиллари Hyundai, Lada, Toyota ва KIA каби бренд автомобиллардан ўзиб кетиб, энг муваффақиятли брендлар рейтингида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар