Депутатлар Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишига овоз берди

Депутатлар Ўзбекистон ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилишига овоз берди

Бугун, 28 апрель куни, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Акмал Бурхонов ўзининг Telegram’даги каналида маълум қилди.

Қарорга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.

Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар