Ёшлар ишлари агентлиги ёрдамида БМТнинг “Фарғона водийси ёшларининг ижтимоий уйғунлиги” қўшма дастури Ўзбекистондаги маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлари орасида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган лойиҳалар танловини эълон қилади.
Aндижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ижтимоий аҳамиятга эга бўлган инфратузилмани яхшилашга қаратилган энг долзарб лойиҳалар учун 10.000 AҚШ долларигача грантлар тақдим этилади.
Грантни ким олиши мумкин: Ўзбекистондаги маҳаллий ННТлар.
Aризаларни топшириш тартиби:
1. @nntloyiha_bot телеграм боти аризани кўчириб/юклаб олинг;
2. Кўчирилган аризани тўлиқ тўлдириб, ННТнинг давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи гувоҳнома билан бирга махсус саҳифа орқали юборинг.
Диққат! Aризалар 2021 йил 10 август соат 18:00 гача қабул қилинади.
Батафсил маълумотларни un4youth@gmail.com почта манзилига мурожаат ёзиб билиб олишингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш