Фарғона вилоятининг биринчи ярим йиллик якуни бўйича саноат кўрсаткичлари

Фарғона вилоятининг биринчи ярим йиллик якуни бўйича саноат кўрсаткичлари

Вилоятда 13918,1млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 106,6%ўсишни ташкил этган.

Вилоят саноати таркибида тоғ-кон саноатининг ҳажми -34,8 млрд. сўм, ишлаб чиқарадиган саноат – 12 970,8 млрд. сўм, электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш - 803,4 млрд. сўм, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш ҳажми 109,0 млрд. сўмни ташкил қилган.

Вилоятда саноат маҳсулотларининг 54,6% вилоятнинг 3 та ҳудуди, жумладан, Фарғона (23,4%) ва Қўқон шаҳри (18,1%) ҳамда Тошлоқ тумани (13,6%)га тўғри келади. Жумладан, Фарғона шаҳри энг юқори кўрсаткичга эга бўлиб, ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 3252,2 млрд. сўмни ташкил қилган. Учкўприк тумани (6,9 % ), Қувасой шаҳри (4,6 %), Қўштепа тумани (4,5 %) ва Марғилон шаҳри (3,7 %)нинг вилоят саноат маҳсулотлари ҳажмида улуши ўртача бўлса, Фурқат (1,9%), Бувайда (1,9 %) Риштон (1,8%), Ёзёвон (0,5%) ва Тошлоқ (0,3%) туманларида ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми вилоятда паст улушни ташкил қилган. Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ҳажмининг юқори ўсиш суръати Олтиариқ (24,2%), Бувайда (16,6 %) ва Бешариқ (16,5 %) туманларида кузатилган. Сўх тумани (0,3%) ва Фарғона шаҳри (0,1%)да ўсиш суръати паст кўрсаткични ташкил қилган.

Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг асосий қисми 35,9% - тўқимачилик маҳсулотлари (5001,1 млрд.сўм), 13,0%- озиқ-овқат маҳсулотлари(1806,4 млрд.сўм), 10,5% - бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (1456,2 млрд. сўм) саноатига тўғри келган.

Вилоятда аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 1076,7 минг сўмни ташкил қилган. Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари бўйича энг юқори кўрсаткич Қўқон шаҳри (2640,5 минг сўм), Учкўприк (2556 минг сўм) ва Фурқат туманлари(1922,8 минг сўм)да қайд этилган. Энг паст кўрсаткич эса Олтиариқ (426 минг сўм), Ўзбекистон (263,2 минг сўм) ва Фарғона туманлари (197,1 минг сўм)да қайд этилган. Энг юқори кўрсатгич қайд қилинган Қўқон шаҳрида жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотларининг ҳажми Фарғона туманига нисбатан 13,4 баравар зиёд бўлган.

Aҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулоти

Вилоятда 4214,1млрд сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган. Жумладан, истеъмол моллари таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари-1575,8млрд сўм, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 2612,3млрд сўм ва спиртли ичимликлар-26,1млрд сўмни ташкил қилган.

Туман(шаҳар) лар кесимида истеъмол моллари ҳажми

Таҳлил қилинган даврда, ҳудудлар бўйича ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми ўртасидаги фарқ сезиларли даражада бўлган. Жумладан, туман (шаҳар)лар кесимида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари Бешариқ (74%) Олтиариқ (44,4%), Бувайда (32,4%), Фурқат (25,1%) ва Қўштепа (24,2%) туманларида ўсиш суръати юқори бўлган.

Қўқон (0,4%) ва Қувасой шаҳри (0,3 %) ҳамда Бағдод (0,1%) туманида эса паст ўсиш қайд этилган. Истеъмол моллари ҳажми бўйича энг катта улушлар Қўқон шаҳри (16,3%), Учкўприк тумани (14,5%) ва Фарғона шаҳри (13,1%)га тўғри келган. Ёзёвон (1,3%), Фарғона (1%) ва Сўх туманлари (0,8% эса истеъмол моллари ишлаб чиқариш ҳажмида энг кам улуш эга бўлган туманлар ҳисобланади.

Энг юқори кўрсаткични ташкил қилган Қўқон шаҳрида ишлаб чиқарилган истеъмол моллари ҳажми (688,7 млрд сўм) Сўх туманига (35,4 млрд сўм) нисбатан 19,5 баравар зиёд бўлган.

Нурдинова Шоирахон, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Наманган филиали бош илмий ходими
Сайфиддинов Самандар, НамДУ 2-курс талабаси

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар