Фарғоналик хотин-қизлар Касаба уюшмаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда

Фарғоналик хотин-қизлар Касаба уюшмаси томонидан қўллаб-қувватланмоқда

2 мингта оиладан 3 мингдан ортиқ муаммо аниқланди

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарлигида тузилган Республика ишчи гуруҳи 2020 йилнинг 27 апрель 1 май кунлари Фарғона вилоятининг туман, шаҳарларидаги (Тошлоқ тумани намунасида) оилалар, шу жумладан, хотин-қизларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш борасида ўрганишлар ўтказди.

Ушбу даврда, Республика ишчи гуруҳ томонидан вилоятдаги 1 минг 38 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларидаги 2 минг 832 та кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва нотинч-ноқобил оилаларда ўрганишлар олиб борилиши натижасида 3 минг 822 та муаммо аниқланди.

Муаммоларнинг аксари ишсизлик ва маиший ёрдамга тўғри келмоқда

Хотин-қизлар томонидан билдирилган муаммоларнинг 546 таси (14.3 %) уй-жой билан таъминлаш ва мавжуд уйларини таъмирлаш, 451 таси (11.8 %) соғлиқни сақлаш, 472 таси (12.3%) моддий ёрдам, 1 363 таси (35.7%) иш билан таъминлаш ва маиший ёрдам, 990 таси (25.9 %) тадбиркорлик ва кредит ажратиш йўналишларига тўғри келди.

Ўрганилган муаммоларнинг 990 таси (25.9%) туман даражасида, 2 286 таси (59.8 %) вилоят даражасида ҳамда 546 таси (14.3%) Республика даражасида ҳал этилиши тавсифланди.

Ишчи гуруҳ ва сектор раҳбарлари ҳамкорлигида ўрганиш давомида аниқланган 80 та муаммолар жойида бартараф этилишига эришилди ва 120 тасини қисқа муддатда ҳал этиш бўйича чоралар кўрилди.

5 мингдан ортиқ хотин-қизлар бандлиги таъминланади

Ўрганиш якунига кўра, ҳар бир туман ва шаҳарда хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар дастури сектор раҳбарлари томонидан имзоланди. Мазкур дастурлар Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раислари ва вилоят ҳокими томонидан тасдиқланиб, ижрога йўналтирилди.

Тасдиқланган дастурларга мувофиқ вилоят бўйича жами 28 млрд 602 млн. сўмлик 55 та янги бизнес лойиҳалари орқали 5 минг 90 нафар хотин-қизларни бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди.

Муаммоларни ечиш учун 4 млрд сўмдан ортиқ маблағ ажратилди

Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш, хотин-қизлар учун доимий иш ўринлари яратиш, уларнинг бандлигини таъминлаш орқали даромад манбаига эга бўлишлари учун имкониятлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раҳбарлигида Республика ишчи гуруҳига ажратилган маблағлар ҳисобидан 7 та шаҳар, туманлардаги (Тошлоқ 6 та, Қувасой 2 та, Бағдод 2 та, Олтиариқ 1 та, Фарғона 1 та, Риштон 2 та, ва Ўзбекистон 2 та) 9050 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлашга қаратилган 16 та бизнес лойиҳалар учун 4 млрд 687 млн. сўм ажратилиши белгиланди.

Аёллар бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар бошлаб юборилди

  1. Тошлоқ тумани бўйича 6 та лойиҳа ва Фарғона тумани бўйича 1 та лойиҳа жами 2 млрд 750 млн. сўм йўналтирилиб 540 нафар аёлларни бандлиги таъминланиши борасида ишлар бошлаб юборилди. Жумладан:
  • «Юқориқишлоқ» МФЙ ҳудуди бўш турган ер майдонларидан унумли фойдаланиш мақсадида хотин-қизлар учун «Ишлаб чиқариш кооперацияси» ташкил этилиб, уларнинг меҳнатини енгиллаштириш, ердан оладиган даромадларини ошириш ишлари учун 1 та трактор, скважена, замонавий барча қулайликларга эга дала шийпони қуриб берилди. Мазкур мақсадлар учун 700 млн. сўм сарфланиб, бугунги кунда кооперация ўз фаолиятини бошлади ҳамда 40 нафар аёлларнинг бандлиги таъминланди;
  • «Фарғона Тошлоқ адраси» оилавий корхонасининг бизнес лойиҳасини амалга ошириш орқали 100 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни адрас ва атлас газламалари ишлаб чиқаришга жалб этиш учун 500 млн. сўм маблағ ажратилди;
  • «Шаҳзодахон саховат инвест» хусусий корхонасининг бизнес лойиҳаси орқали 100 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни адрас ва атлас газламалари ишлаб чиқаришга жалб этиш учун 500 млн. сўм маблағ йўналтирилди;
  • «Тошлоқ саховат сервис» хусусий корхонасининг бизнес лойиҳаси орқали 100 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни адрас ва атлас газламалари ишлаб чиқаришга жалб этиш учун 500 млн. сўм маблағ ажратилди;
  • Тошлоқ туманида «Аёллар ўқув маркази»ни ташкил этиш орқали 100 нафар хотин қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунар ва тикувчиликка ўқитиш учун 350 млн. сўм маблағ йўналтирилиб, ўқув марказ фаолияти йўлга қўйилди;
  • Фарғона туманидаги «Сейман Баҳор келажаги» хусусий корхонасига 200 млн. сўм маблағ ажратилиб, 100 нафар хотин-қизлар иш билан таъминланди;
  • Тошлоқ тумани ҳокимлиги таклифига мувофиқ тумандаги оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган 50 нафар аёлларни уй шароитида иш билан таъминлаш учун 100 млн. сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, Тошлоқ туманидаги ижтимоий ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда уларнинг маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 50 нафар аёлларга тикув машинаси, 5 нафарига кир ювиш машинаси, 5 нафарига электро-печь, 5 нафарига музлатгич, 40 нафарига гилам, 120 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. Ушбу мақсадлар учун 109 млн 235 минг сўм маблағ йўналтирилди.

  1. Вилоятнинг барча туман, шаҳар дастурларига киритилган 39 та бизнес лойиҳалар учун «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзбекипаксаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмалари, Инвестиция дастурлари, Республика тижорат банкларининг имтиёзли кредит ҳамда тегишли ташкилотларнинг фоизсиз ссуда маблағлари ҳисобидан 23 млрд 915 млн. сўм маблағ ажратиш орқали 4 минг 140 нафар хотин-қизлар бандлигини таъминлаш режалаштирилди.
  2. Дастурга киритилган 87 нафар хотин-қизларни Ўзбекистон Касаба уюшмалари тасарруфидаги санаторийларда соғломлаштириш ишлари ташкил этилди, 36 нафарига ногиронлик аравачалари тарқатилди. Бунинг натижасида вилоятнинг Қўқон шаҳар, Тошлоқ, Қўқон, Бувайда, Ёзёвон, Риштон, Фурқат, Ўзбекистон, Қўштепа, Қува, Учкўприк, Фарғона ва Данғара туманларидаги оғир турмуш шароитидаги хотин-қизларга қулайликлар яратиб берилди.

Фарғона вилоятида хотин-қизлар учун ташкил этиладиган иш ўринлари

Дастурга мувофиқ, туман ҳокимликлари ва тегишли идоралар билан биргаликда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар, шунингдек, оилавий ажримларнинг олдини олиш ҳамда оилавий муаммоларни бартараф этишга қаратилган тарғибот тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан амалга оширилган ишлар

Ҳозирги кунда, Республика ишчи гуруҳи томонидан мониторинг гуруҳи ташкил этилиб дастурнинг бажарилиши доимий назоратга олинган ҳамда таҳлили йўлга қўйилган.

Шунингдек, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси қошида ташкил этилган хотин-қизлар муаммолари бўйича 1211 ишонч телефонига бугунги кунга қадар Фарғона вилояти хотин-қизларидан келиб тушган жами 986 та мурожаатларнинг 650 таси (66,0 %) ижобий ҳал этилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар