2022 йилнинг январь-март ойларида Сурхондарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 108,2 млн. доллар бўлиб, республика ташқи савдо айланмасининг 0,8%ни ташкил этди.
Ҳудудда жами экспорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 57,9 млн доллар (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 121,3%га ўсган) бўлиб, ташқи савдо айланмасининг 53.5%ни ташкил этади. Шу билан бирга жами импорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 50,3 млн доллар (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 82,5%га камайган) бўлиб, ташқи савдо айланмасининг 46,5%ни ташкил этади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари экспорти ва импорти
2022 йил I чорак якунлари бўйича ҳудудда озиқ-овқат маҳсулотларининг экспорти 23,9 млн долларни, импорти эса 16,0 млн долларни ташкил этди. Шу билан бирга вилоят ташқи савдо айланмасида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши 37% ни ташкил этди.
Саноат маҳсулотлари экспорти ва импорти
2022 йил I чорак якунлари бўйича ҳудудда саноат маҳсулотларининг экспорти 30,1 млн долларни, импорти эса 11,6 млн долларни ташкил этди. Шу билан бирга вилоят ташқи савдо айланмасида саноат маҳсулотларининг улуши 39% ни ташкил этди.
Техника ва асбоб-ускуналар экспорти ва импорти
2022 йил I чорак якунлари бўйича ҳудудда техника ва асбоб-ускуналарнинг экспорти 7,2 минг долларни, импорти эса 19,0 млн долларни ташкил этди. Шу билан бирга вилоят ташқи савдо айланмасида техника ва асбоб-ускуналарнинг улуши 18% ни ташкил этди.
Элдор Зайниддинов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Қашқадарё вилоят филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш