Фуқароларга шахсий автомобиллардан белгиланган вақтда фойдаланиш учун рухсат берилди
29 апрель куни ИИВ матбуот котиби 30 апрелдан бошлаб шахсий автомобиллардан белгиланган вақт оралиғида рухсат берилгани ҳақида маълум қилди.
Фуқароларга шахсий автомобилларидан эрталаб 7:00 дан 10:00 гача ҳамда 17:00 дан 20:00 гача фойдаланишга рухсат берилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби Шохруҳ Ғиёсов маълум қилди.
Бунда ишга бориш-келиш, шифохона, дори-дармон харид қилиш асосий мақсад бўлиши керак.
Изоҳ қолдириш