АҚШ Давлат департаменти Мирзиёевнинг ОАВ ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлади

АҚШ Давлат департаменти Мирзиёевнинг ОАВ ҳақидаги сўзларини қўллаб-қувватлади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 22 ноябрь куни ўтказилган йиғилишда давлат ташкилотларининг очиқлиги ва шаффофлиги, раҳбарларнинг ОАВ ва жамоатчилик билан муомала маданияти масалаларига тўхталиб ўтган эди. АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича биринчи ўринбосари Элис Уэллс давлат раҳбарининг ОАВни ҳимоя қилиш борасидаги сўзларини олқишлади.

«Президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонда ОАВга қарши таҳдидларни қоралаётганини ва ўзининг матбуот эркинлиги тарафдори эканини яна бир бор таъкидлаганини эшитишдан хурсандман», — деб ёзди у Twitter-саҳифасига.

«Журналистлар ва блогерлар хавфсизлигини ва эркин ишлашини таъминлаш очиқликка ёрдам беради ва бундан демократия янада кучлироқ бўлади», — дея қайд этди Элис Уэллс.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар