“GSP +” тизими Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун нима беради?

“GSP +” тизими Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун нима беради?

Ўзбекистон тўқимачилик саноати мамлакат иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан биридир. Саноат хорижий инвестицияларни жалб қилиш, янги корхоналарни ташкил этиш, ишчи уринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш, маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Шу билан биргаликда, тўқимачилик саноати республика миллий иқтисодиётини ривожлантиришда стратегик жиҳатдан муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Сўнгги йилларда соҳада сезиларли ўзгаришлар юз берди. Хусусан, Ҳукуматнинг катта кўмаги туфайли саноат пахта толасини республика ичида 100% қайта ишланишига эришилди, юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотлар экспорти улушини сезиларли даражада оширилди.

Бугунги кунда маҳсулотлар дунёнинг 55 дан ортиқ мамлакатларига экспорт қилинмоқда. Агар 2016 йилда тўқимачилик маҳсулотлари экспорти 1,1 миллиард доллар атрофида бўлган бўлса, 2020 йилга келиб 2,1 миллиард долларга етди. Ўзбек тўқимачилик маҳсулотларининг асосий истеъмолчилари МДҲ мамлакатлари, Хитой, Туркия ҳисобланади.

Европа Иттифоқи мамлакатларига тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилишни диверсификация қилиш мақсадида, Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда потенциал харидорлар ва савдо тармоқлари билан доимий равишда икки томонлама музокаралар олиб борилмоқда. Тўқимачилик маҳсулотларини экспортини жадаллаштиришда муҳим омилларидан бири “GSP +” режими бўлиб, унга кўра ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари бошқа тўқимачилик мамлакатлари билан жиддий рақобатлаша олишга имкон яратади.

Муҳим қадамлардан бири 2017 йилда Ўзбекистон Eвропа Иттифоқи билан «тўқимачилик протоколи» ни ратификация қилиниши бўлди. Ушбу протоколга мувофиқ, Ўзбекистон тўқимачилик саноати товарларини Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишда божхона тўловларини сезиларли даражада пасайтириш кўзда тутилган. Агар илгари ўзбек тўқимачилик маҳсулотларига Европа Иттифоқининг божхона ҳудудига киришда 17 фоиз миқдорида солиқ солинадиган бўлса, протокол шартларига кўра тўловлар 6 фоизга тушди.

Ҳозирга қадар Ўзбекистонда Европа Иттифоқига 3000 та товарни божхона тўловисиз ва 3200 та маҳсулотни пасайтирилган ставкалар билан экспорт қилиш имконини берадиган “GSP” режимидан фойдаланилган. “GSP +” мақомига кура, Ўзбекистондан келадиган тўқимачилик маҳсулотларининг божхона ставкалари 4 дан 12% гача ҳисобланади.

Маълумот учун: GSP (Умумлаштирилган имтиёзлар тизими) нинг моҳияти ривожланаётган мамлакатларда ишлаб чиқариладиган ва ривожланаётган мамлакатлар томонидан ривожланган мамлакатларга олиб кириладиган товарларнинг айрим турлари учун тариф ставкаларини пасайтириш ёки бекор қилишдан иборат.

Шу билан бирга “GSP”га нисбатан ЖСТга имтиёзлар берадиган ҳар бир аъзоси, бенефициар мамлакатлар бажариши керак бўлган ўз мезонларини белгилайди. Ушбу схема ривожланган мамлакатлар учун ҳам, имтиёзларни олувчилар учун ҳам қулайдир.

Кейинги босқичда Ўзбекистонга “GSP +” тизимига ўтиш вазифаси қўйилди. «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси “GSP +” тизимига қўшилиш ташаббусчиларидан бири бўлди. Доимий равишда Европа Комиссияси вакиллари билан ишлар олиб борилди, Ташқи ишлар вазирлиги ва ИТС вазирлиги кўмагида турли даражадаги учрашувлар ўтказилди, хусусан, ЕИнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича комиссари Питер Буриан билан музокаралар ўтказилди.

Ушбу мақомни олиш учун Ўзбекистон инсон ва меҳнат ҳуқуқларига оид 27 та асосий халқаро конвенцияларга риоя қилиш, шу жумладан, пахта йиғим-теримида болалар ва мажбурий меҳнатни йўқ қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва бошқарув қоидаларига риоя қилиш доирасида жуда катта ишларни амалга оширди.

Шу билан бир қаторда Ўзбекистон делегациясининг Брюсселга ташрифи ташкил этилди. Еврокомиссия вакиллари, тадбиркорлар, машҳур кийим брендлари ва ОАВ вакиллари билан музокаралар олиб борилди. Натижада Европа томони Умумий имтиёзлар тизимининг “GSP +” дан фойдаланувчи мақомини олиш учун зарур бўлган барча 27 халқаро конвенция ва битимларнинг Ўзбекистон томонидан ратификация қилинишини якунлаганини билдирди ва мамнуният билан қабул қилинди ва ушбу мақомни олиш учун Ўзбекистон томонининг аризасини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини тасдиқлади.

“GSP +” Ўзбекистон тўқимачилик саноати учун қандай имкониятларни тақдим этади?

Жорий йилнинг 30 ноябрида Европа Комиссияси Ўзбекистон Республикасининг Преференцияларнинг умумий тизими плюс – “GSP +” дан фойдаланувчи мақомини олиш тўғрисидаги аризаси бўйича ижобий қарор қабул қилди.

“GSP +” тизими такдим этилиб ва жорий килингандан сўнг ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар ва экспортчилар ўз маҳсулотларини Европа бозорига экспорт қилишда бир томонлама тариф имтиёзларидан фойдаланишни бошлашлари мумкин. Шу билан бирга, ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт қилишлари мумкин бўлган товарларнинг сони 6200 тага кўпаяди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, “GSP +”га мувофиқ, дастлабки босқичда тўқимачилик маҳсулотларининг экспорти ҳажми 300 миллион АҚШ долларини ташкил этади, кейинчалик 2025 йилга келиб 1,2 миллиард АҚШ долларигача ўсиши айтилмокда.

Ҳозирда Ўзбекистон 2,1 миллиард доллардан ортиқ тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилмоқда. Экспорт қилинаётган маҳсулотларнинг аксарияти МДҲ мамлакатлари, Туркия ва Хитой бозорларига йўналтирилади. Ва атиги 60 миллион доллар Европа Иттифоқи давлатларига тўғри келади.

2019 йил натижаларига кўра Европа Иттифоқи мамлакатларига экспорт 56,7 миллион долларни ташкил этди, жорий йилнинг январь-октябрь ойлари учун 62,5 миллион доллар.

Шуни ҳам таъкидлаш керакки, “GSP +” тизими жорий қилингандан сўнг Европа мамлакатларидан Ўзбекистон тўқимачилик саноати билан ҳамкорликка қизиқиши ортади, бунга “GSP +” мақоми ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари рақобатбардошлигини оширади. Бу фикрлар европалик инвесторлар, йирик корхоналар билан бўлган учрашувлар мобайнида ҳам ўз исботини топмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар