Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Global ESCO Network ташкилотининг тўлақонли аъзолигига қабул қилинди

Энергия самарадорлиги миллий агентлиги Global ESCO Network ташкилотининг тўлақонли аъзолигига қабул қилинди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Энергия самарадорлиги миллий агентлиги энергия самарадорлигини ошириш ва “яшил” ривожланишни таъминлаш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида, БМТ ҳузуридаги UNEP Copenhagen Climate Centre ҳамда Самарадорликни баҳолаш ташкилоти – Efficiency Valuation Organization (EVO) ҳамкорлигида фаолият юритувчи Global ESCO Network тармоғига тўлақонли аъзо сифатида қабул қилинди.

Ушбу тарихий қадам билан Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида Global ESCO Network ташкилотига аъзо бўлган биринчи давлатга айланди. Бу эса мамлакатимизнинг минтақавий даражада энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланадиган энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ва барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш борасидаги етакчилик салоҳиятини янада мустаҳкамлайди.

Аъзоликнинг асосий афзалликларидан бири жаҳон амалиёти асосида ESCO моделини қонунчилик ва давлат сиёсатига жорий этиш имконияти орттирилади.

Маълумот учун, Global ESCO Network — жаҳон миқёсида ESCO моделини тарғиб қилиш ва сиёсий йўналишларини белгилашда Ҳукуматлар ва молиявий институтлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи тармоқ ҳисобланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар