Ҳиндистон компанияси Сергелида 500 млн долларлик қурилиш лойиҳасини амалга оширади

Ҳиндистон компанияси Сергелида 500 млн долларлик қурилиш лойиҳасини амалга оширади

Ҳиндистоннинг Minerva world of knowledge LLC компанияси томонидан умумий қиймати 500 млн доллар бўлган лойиҳани амалга ошириш учун Тошкент вилояти Зангиота туманидан (Сенат қарорига асосан Тошкент шаҳри ҳудудига ўтказилаётган) 100 гектар ер майдони ажратилган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Қурилиш лойиҳасида университет, талабалар турар жойлари, турар жойлар ва спорт комплекслари, соғломлаштириш марказлари, мактаб ва боғчалар ҳамда замонавий меҳмонхона ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Minerva world of knowledge LLC ўртасида 2019 йил 29 август куни инвестицион келишув имзоланган.

Қайд этилишича:

  • I босқичдаги ўқув муассасалари 2021 йил IV-чоракда,
  • ll босқичдаги шифохона 2021 йил IV-чоракда;
  • III босқичдаги меҳмонхона 2021 йил IV-чоракда
  • IV босқичдаги турар жойлар, савдо ва бизнес марказлари;
  • спорт мажмуаси 2026 йил IV-чоракда қуриб битказилиши кўзда тутилган.

Лойиҳа 2026 йил якунига қадар тўлиқ ишга туширилиши режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар