Имтиҳон кунлари Тошкент шаҳридаги автобуслар одатдагидан барвақт иш бошлайди (+харита)

Имтиҳон кунлари Тошкент шаҳридаги автобуслар одатдагидан барвақт иш бошлайди (+харита)

2020 йил 2 сентябрь кунидан бошлаб икки ҳафта давомида олий таълим муассасаларига 2020-2021 йиллардаги қабул учун тест синовлари ўтказилиши белгиланган.

Хусусан, Тошкент шаҳридаги олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари Пахтакор стадиони, Миллий боғ, Талабалар шаҳарчаси, Ашхобод боғи, Ғалаба боғи, Ботаника боғида ўтказилиши режалаштирилган.

Тест синовлари ўтказиладиган кунларда абитуриентларнинг белгиланган манзилларга ўз вақтида етиб боришларини таъминлаш ва уларга қулайликлар яратиш мақсадида 2020 йил 2 сентябрдан бошлаб тест синовлари якунлангунга қадар Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларида иш бошлаш вақти соат 5:00 дан белгиланди.

Автобуслар йўналишларига белгиганланган жадваллар асосида автобусларнинг ишга чиқарилиши, йўналишларда қатнов вақтлари ва оралиқ интервал вақтларига риоя этилиши, белгиланган қатновлар сонини бажарилиши ҳамда автобусларнинг техник ва санитар ҳолати устидан қатъий назорат ўрнатилади.

Тест синовлари ўтказиладиган манзиллар орқали ҳаракатланувчи йўналишларнинг фаолияти алоҳида назоратга олинади.

Иловада келтирилган чизмалардан тест синовлари ўтказиладиган манзилларда ҳаракатланувчи автобус йўналишлари тўғрисида маълумот олишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар