2022 йил 1-ярим йиллик якунларига кўра вилоят иқтисодиёти асосий тармоқлари юқори ўсиш суръатларига эришди.
Ўтган олти ой якунларига кўра ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 7,7 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 105,4% ни, ЯҲМ таркибидаги қишлоқ, хўжалиги улуши 32,5%, саноат улуши 35%, қурилиш ишлари улуши 7,8%, хизматлар улуши 32,5%ни ташкил этди.
Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ўсиш суръатлари 127,8%, чакана савдо айланмаси 110,8%, хизматлар 112,3% ни ташкил этди.
Кўпгина асосий иқтисодий кўрсаткичлар республика ўртача кўрсаткичларидан юқори. Жумладан, ЯҲМ ҳажмида 5-ўрин, кўрсатилган бозор хизматларида 5-ўрин, қишлоқ хўжалигида 4-ўрин, асосий капиталга инвестицияларда 4-ўрин, қурилиш соҳасида 5-ўрин, экспортда 5-ўринда.
Ўсиш суръатлари ва кўрсаткичлар республикада юқорилигига қарамасдан баъзи кўрсаткичларнинг республика иқтисодиётидаги улуши пастлигича қолмоқда.
Жумладан, саноат (2,2%), истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда (2,7%), чакана савдода (1,6%) соҳаларида 13-14-ўринларда.
Изоҳ қолдириш