Вилоятнинг ташқи савдо айланмаси 790,9 млн долларни (республикадаги улуши 1%) ташкил қилиб 2024 йилга нисбатан 86,2% га ошган. Ташқи савдода экспортнинг улуши 64,2%, импорт 35,8%ни ташкил қилган.
Сурхондарё вилояти жаҳоннинг 76 мамлакати билан ташқи савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмаси бўйича Афғонистон (30,2%), БАА (26,3%), Покистон (11%), Россия (9%), Хитой (8%), Қозоғистон (3,9%), Туркия (2,1%) юқори улушга эга ҳамкор давлатлар ҳисобланади.
Ташқи савдо айланмасининг 15,2%и МДҲ давлатлари ҳиссасига тўғри келган.
Экспорт. 2025 йил якунида вилоятнинг экспорт ҳажми 507,5 млн долларни (республикадаги улуши 1,5%) ташкил қилиб, ўтган даврга нисбатан 86,2% га ўсган.
Экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотларининг улуши – 44,7%, турли хил тайёр буюмлар 20,3%, саноат товарлари – 8,4%, хизматлар – 2,5%, ноозиқ-овқат хомашё (ёқилғидан ташқари) – 2,2%ни ташкил қилган.
БАА (39,6%), Афғонистон (26,1%), Покистон (12,7%), Россия (12,2%), Қозоғистон (1,9%) ва Туркия (1,3%) товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкор давлатлар бўлган.
Мева-сабзавотлар (жами экспортнинг 40,8%) ва тўқимачилик маҳсулотлари (7,4%) умумий экспортнинг қарийб ярмини ташкил қилган.
Импорт. 2025 йил якунида импорт ҳажми 283,4 млн долларни ташкил қилиб, ўтган даврга нисбатан 86,2% га ўсган.
Импорт таркибида юқори улушни машина ва транспорт асбоб – ускуналари (30,7%), озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар (18,5%), саноат товарлари (5,5%) ва кимёвий воситалар (4,5%) ташкил қилган.
Ўтган даврда Сурхондарё вилояти жаҳоннинг 51 та давлатлари билан товарлар ва хизматлар импортини амалга оширди. Афғонистон (37,6%), Хитой (20,6%), Покистон (8,1%), Қозоғистон (7,6%), Туркия (3,4%), Россия (3,3%), Белгия (2,7%), Германия (2,5%), Ҳиндистон (2,4%) ва БАА (2,4%) товарлар ва хизматлар импорти бўйича асосий ҳамкор давлатлар бўлган ва жами импортнинг 75%и ушбу давлатлар ҳиссасига тўғри келган.
Фурқат Исломов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш