Инфографика: Ўзбекистоннинг Россия билан савдоси

Инфографика: Ўзбекистоннинг Россия билан савдоси

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ташқи савдо алоқалари, 2022 йил ва жорий йилнинг 8 ойи давомида маҳсулот тоифалари бўйича импорт ва экспорт ҳажмини акс эттирувчи инфографика тайёрлади.

Ўзбекистоннинг Россия билан савдоси икки томонлама ва кўп томонлама (МДҲ доирасидаги) келишувларга мувофиқ “эркин савдо” режимида амалга оширилади.

Охирги 6 йилда Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 2017 йилдаги 4,73 миллиард доллардан 2022 йилда 9,33 миллиард долларга, экспорт 2,0 миллиард доллардан 3,1 миллиард долларга 1,5 баробарга, импорт 2,3 баробарга, 2,7 миллиард доллардан 6,23 миллиард долларга ўсди.

2022 йилда Ўзбекистоннинг Россия билан товар айирбошлаш ҳажми 23,6 фоизга ўсиб, 9329,8 миллион долларни ташкил этди, экспорт эса сезиларли даражада 48,4 фоизга ўсиб, 3099,1 миллион долларни, импорт 14,1 фоизга ўсиб, 6230,7 миллион долларни ташкил этди.

Ўзбекистоннинг ташқи савдо ҳамкорлари орасида ўзаро савдо ҳажми бўйича 2022 йилда Россия 18,6 фоиз товар айирбошлаш улуши билан биринчи ўринни эгаллаган бўлса, Ўзбекистон экспортида Россиянинг улуши 16,1 фоиз, импортда эса 20,3 фоизни ташкил этди.

Жорий йилнинг 8 ойи якунларига кўра, Ўзбекистоннинг Россия билан савдо айланмаси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,4 фоизга, 6167,9 миллион долларга, экспорт 5,1 фоизга, 1973,5 миллион долларга, импорт 8,5 фоизга, 4194,4 миллион долларга ўсди. Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида Россиянинг улуши 15,4%, экспортдаги улуши 12%, импортдаги улуши 17,8%ни ташкил этди.

Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг январ-август ойларида Ўзбекистоннинг савдо шериклари бўлган мамлакатлар орасида товар айирбошлаш ҳажми бўйича Россия 15,4% ( Хитой биринчи ўринда - 20,7%) улуши билан иккинчи ўринни эгаллади, аммо шу билан бирга Россия 12% улуш билан Ўзбекистон экспортининг умумий ҳажмида биринчи ўринни эгаллади (экспортдаги Хитой улуши -10,6%).

Шу муносабат билан Россия Ўзбекистон учун муҳим савдо шериги ҳисобланади, чунки тайёр қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларининг асосий қисми Россияга экспорт қилинади.

Ўзбекистон Россияга тўқимачилик маҳсулотлари ва кийим-кечак, янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, айрим турдаги саноат ва бошқа тайёр маҳсулотлар, шунингдек хизматлар экспорт қилади. Масалан, жорий йилнинг январ-август ойлари якунларига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий експортининг 42 фоизи Россияга экспорт қилинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Россиядан ишлаб чиқариш эҳтиёжлари ва истеъмол бозори учун муҳим бўлган маҳсулотлар, хусусан, саноат товарлари, шу жумладан қора ва рангли металлар, улардан тайёрланган маҳсулотлар, механик ва электр жиҳозлари, ёғоч, нефт маҳсулотлари, кимё маҳсулотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, шунингдек хизматларни импорт қилади. Масалан, жорий йилнинг январь-август ойлари якунларига кўра, Ўзбекистон саноат маҳсулотлари умумий импортида ушбу турдаги маҳсулотлар импортининг 35,2 фоизи Россия ҳиссасига тўғри келди.

2023 йил 1 сентябрь ҳолатига кўра, Россия Ўзбекистонда ташкил этилган хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича биринчи ўринда туради – 2849 корхона ёки хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият кўрсатаётган корхоналар умумий сонининг 22,3 фоизи. Шу билан бирга, Россия жорий йилнинг январь-август ойларида хорижий инвестициялар иштирокидаги янги ташкил этилган корхоналар сони бўйича ҳам етакчи ҳисобланади – 425 корхона.

Жорий йилнинг биринчи ярмида Россия ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар умумий ҳажмининг 18,8 фоизини ташкил этди. Ўзбекистон иқтисодиётига тўпланган Россия инвестицияларининг умумий ҳажми 10 миллиард доллардан ошади.

Иқисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар