2023 йилнинг 9 ой давомида вилоятнинг ташқи савдо айланмаси $234,2 млн.ни (республикадаги улуши 0,5%) ташкил қилиб, 2022 йилга нисбатан 17,6%га камайди. Ташқи савдода экспортнинг улуши 62,8% (2022 йилга нисбатан 90,8%)ни, импорт эса 37,2% (71,2%)ни ташкил этган.
Сурхондарё вилояти жаҳоннинг 54 мамлакати билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо алоқаларининг нисбатан салмоқли ҳиссаси ХХР (23%), Покистон (22,3%) давлатлари билан қайд этилган.
Вилоят ташқи савдо айланмаси таркибида энг юқори улушни Денов тумани 16,7% билан 39,1 млн АҚШ долларини, энг қуйи улушни эса Бандихон тумани 1,8% билан 4,1 млн АҚШ долларини ташкил этган.
Экспорт. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида экспорт ҳажми $147,0 млн.ни ташкил қилган. Экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари – 49,1%, саноат маҳсулотлари – 36,9%, тайёр буюмлар – 6,7%, ноозиқ-овқат хом-ашёлар (ёқилғидан ташқари) – 3,3%, хизматлар – 2,7%, минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари – 0,4%, машина ва ускуналар – 0,2%ни ташкил этган.
2023 йил январь-сентябрь ойларида ташқи савдо айланмасида товарлар ва хизматлар экспорти бўйича асосий ҳамкорлар Афғонистон, ХХР, Покистон, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Туркия ва Тожикистон каби давлатлар бўлган. Уларнинг умумий экспортдаги улуши 92,3%ни ташкил этди.
Шунингдек, экспорт таркибида МДҲ давлатларининг улуши 17,4%ни ташкил қилган.
Импорт. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида импорт ҳажми $87,2 млн.ни (республикадаги улуши 0,6%) ташкил қилган. Импорт таркибида машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 46,4%, саноат товарлари – 18,9%, озиқ-овқат маҳсулотлари – 24,9%, кимёвий воситалар – 3,3%, минерал ёқилғи, ёғлаш мойлари – 2%, ноозиқ-овқат хом-ашёлар (ёқилғидан ташқари) – 1,3%, тайёр буюмлар – 1,9%ни ташкил қилган.
2023 йил январь-сентябрь ойларида Қашқадарё вилояти 41 та давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди. Етти йирик ҳамкор давлатлар (ХХР, Покистон, Қозоғистон, Туркия, Тожикистон, Россия Федерацияси, Италия) жами импортнинг 75%ни ташкил этди. Импорт таркибида МДҲ давлатларининг улуши эса 27,6%ни ташкил қилган.
2022 йил якунлари бўйича ташқи савдо айланмаси
2022 йил январь-декабрь ҳолатига кўра вилоятнинг ташқи савдо айланмаси $372,8 млн.ни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 15,8%га камайди. Ташқи савдода экспортнинг улуши 61,1% (2021 йилга нисбатан 96,8%)ни, импорт эса 38,9% (70,1%)ни ташкил этган.
Сурхондарё вилояти жаҳоннинг 60 та мамлакатлари билан савдо алоқаларини амалга ошириб келмоқда. Ташқи савдо айланмасининг асосий қисми Хитой (20,7%), Россия (19,6%), Покистон (18,7%), Қозоғистон (13,4%), Туркия (6%), Афғонистон (5%), Қирғизистон (2,5%), Эрон (1,7%) ва Германия (1,2%) давлатлари ҳиссасига тўғри келади.
Ташқи савдо айланмасини туман (шаҳар)лар кесимида солиштирилганда энг юқори улуш Денов тумани (жами савдо айланмасининг 15,5%) ҳиссасига, энг паст улуш эса Бандихон тумани (1,6%) ҳиссасига тўғри келган.
Экспорт. Таҳлил қилинаётган давр мобайнида вилоятдаги экспортёрлар сони 287 тани ташкил қилиб, улар томонидан $227,6 млн долларлик товар ва хизматлар экспорт қилинди. Экспорт таркибида озиқ-овқат маҳсулотлари – 55,4%, саноат маҳсулотлари – 35,2%, ноозиқ-овқат хом-ашёлар (ёқилғидан ташқари) – 4,8%, хизматлар – 2,1%, тайёр буюмлар – 1,7%ни ташкил этган.
Экспорт бўйича асосий ҳамкор давлатлар таркибида Покистон (20,8%), Хитой (20,1%), Қозоғистон (16,9%), Россия (13,9%) давлатлари асосий етакчи ҳамкор давлатлар бўлган.
Импорт. 2022 йилда импорт ҳажми $145,2 млн.ни ташкил қилган. Импорт таркибида саноат товарлари – 38,9%, машина ва транспорт асбоб-ускуналари – 29,7%, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар – 23%, кимёвий воситалар – 3,6%, тайёр буюмлар – 3%ни ташкил қилган.
Таҳлил қилинаётган даврда Сурхондарё вилоятига дунёнинг 46 та давлатидан товар ва хизматлар импорт қилинган. Импортнинг учдан бир қисми Россия, Хитой, Покистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркия Ҳиндистон давлатлари ҳиссасига тўғри келади. Импорт таркибида энг юқори улушни Сариосиё тумани (25,3%), энг паст улушни эса Бандихон тумани (0,6%) ташкил этган.
Изоҳ қолдириш