Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ходимларининг мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ходимларининг мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланди

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси халқимиз сиёсий-ҳуқуқий тафаккурининг ёрқин ифодаси сифатида демократик давлат ва кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, аҳолининг эркин ва обод турмушини таъминлаш, мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтириш ҳамда барча соҳаларда ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги муносабати билан, шунингдек, мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, илмий, маънавий салоҳиятини юксалтириш, мудофаа қудратини оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган юртдошларимизни тақдирлаш мақсадида “Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги” эсдалик нишони таъсис этилди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази бир гуруҳ ходимларининг ҳам мамлакатимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси юқори баҳоланиб, Марказнинг 5 нафар илмий ходимлари илк марта таъсис этилган ушбу эсдалик нишони билан тақдирланишди.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар