Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин

Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини уйдан туриб олиш мумкин

Ҳукумат қарори билан Иш ҳақи ва иш стажини тасдиқлаш ҳақида архив маълумотномасини бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.

Регламентга мувофиқ, жисмоний шахслар ёки уларнинг яқин қариндошлари маълум ташкилотда ишлаган давридаги иш ҳақига оид ва ишлаганлиги тўғрисидаги иш стажига оид маълумотнома олиш учун Давлат хизматлари марказларига (ДХМ) бориб ариза топширади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчи сўровномани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

Сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш имконияти бўлмаганда, тегишли имзолар идентификация қилишнинг бошқа воситалари (дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар) билан ҳам тасдиқланиши мумкин.

Давлат архиви сўровнома келиб тушган вақтдан бошлаб иш стажини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 5 иш кунидан, иш ҳақини тасдиқлашга оид маълумотнома учун 20 иш кунидан ошмаган муддатда тегишли QR-кодли маълумотнома шакллантиради ҳамда ДХМга ёки ЯИДХПга юборади.

Давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

ДХМлар ва давлат архивлари ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган маълумотларни сир сақланишини таъминлайди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар