Инфографика: Сирдарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши (2017-2024)

Инфографика: Сирдарё вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши (2017-2024)

Экспертлар вилоятнинг сўнгги йилларида юз берган фаол ислоҳотларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги асосий ўзгаришларини тақдим этди.

Сирдарё вилоятида Ўзбекистон аҳолисининг 2,5 фоизи истиқомат қилади ва унинг ер майдони бутун республика ҳудудининг қарийб 1 фоизини ташкил қилади.

Аммо, аҳоли сони камлиги ва ҳудудининг кичиклигига қарамай, ушбу вилоят ўзининг географик жойлашуви ва бир қатор хусусиятлари билан мамлакат иқтисодиётида муҳим рол ўйнайди.

Шимолда бу вилоят Қозоғистон билан, жанубда эса – Тожикистон билан чегарадош. Сирдарё республиканинг иккита томонидан икки давлат билан чегарадош бўлган учта вилоятидан биридир.

2017-2024 йиллар давомида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти (ЯҲМ) 40% га ошиб, 28,7 трлн. сўмни ташкил этди.

Шу давр мобайнида ЯҲМнинг саноат ва қурилиш соҳаси 26,6 фоиздан 34,5 фоизга ўсди.

Бозор хизматлари 2,7 баробарга кўпайиб, 1,6 трлн. сўмдан 11,8 трлн. сўмга етди.

Сўнгги саккиз йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 3,8 трлн. сўмдан 20,1 трлн. сўмга етиб, 1,5 баробарга ошди.

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўсиш 16,8 фоиз, яъни 5,5 трлн. сўмдан 15,7 трлн. сўмга етди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони 1,5 баробарга, 2017 йилдаги 9,0 минг донадан 2024 йилда 13,4 минг донагача ўсди.

Инфратузилмани ривожлантириш соҳасида 2017-2024 йилларда 1 084 км сув таъминоти тармоқлари ётқизилди.

Саккиз йил давомида Сирдарё вилоятида 130 минг янги иш ўринлари яратилди.

Шу давр мобайнида вилоятда 1 478 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, мактабгача таълим муассасаларида 8,6 минг, мактабларда 21,7 минг ўринлар ва шифохоналарда 1,6 минг койкалар ташкил этилди.

Фаррух Саибов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар