Жаҳон банки Ўзбекистонга 30 йил муддатга 95 млн доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга 30 йил муддатга 95 млн доллар кредит ажратди

Жаҳон банки Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашиш учун 95 млн доллар ажратади. Маблағ тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, кам таъминланган оилалар ва ишсизларга вақтинчалик нафақалар бериш тизимини кенгайтиришга йўналтирилади.

Кредит "Ўзбекистонда коронавирус COVID-19 инфекциясига қарши шошилинч чоралар кўриш" лойиҳасини амалга ошириш учун 30 йил муддатга, 5 йиллик имтиёзли давр билан ажратилади.

Сал олдин Жанубий Корея ҳукумати Ўзбекистонда COVID-19 га қарши курашиш учун 5 миллион доллар миқдорида фавқулодда ёрдам кўрсатишга қарор қилган эди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар