Жиззах вилояти ижтимоий соҳасининг 2022 йил январь-сентябрь ҳолати

Жиззах вилояти ижтимоий соҳасининг  2022 йил январь-сентябрь ҳолати

2022 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига 1 337 та мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ), оилавий – 1028 та, хусусий – 13 та, шундан Жиззах шаҳри 156 та (қамров даражаси 87,4%), оилавий – 105 та, хусусий – 11 та, Ш.Рашидов тумани 196 та (65,4%), оилавий – 152 та, хусусий – 2 та, Ғаллаорол тумани 179 та (74,9%), оилавий – 154 та, Бахмал тумани 151 та (70,2%), оилавий – 126 та, Зомин тумани 144 та (72,6%), оилавий – 116 та ва Зарбдор тумани 100 та (78,6%), оилавий – 81 тани ташкил этди.

Давлат ва давлат-хусусий шерикчилик асосида ташкил этилган МТТлар сони 296 тани ташкил этган бўлиб, 2016 йилда бу кўрсаткич 176 тани ташкил этган. 2021 йил охирига нисбатан ўсиш кўрсаткичи 61,3%ни, 2022 йил 3-чорак кўрсаткичига нисбатан 59,5%ни ташкил этди.

Жиззах вилоятида фаолият юритаётган умумтаълим муассасалари сони 2021/2022 ўқув йили бошига 563 тани ташкил этиб, 2018 йилга нисбатан 19 тага кўпайган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига Зомин туманида 72 та (+1%, 2021 йилда – 71 та), Бахмал туманида 85 та (+1%, 2021 йилда – 83 та)ни ташкил этди.

Касб-ҳунар мактаби, коллеж ва техникумлар сони 34 (2021 йилда 16 та) тани, шундан Жиззах шаҳри 4 та (1 та), Ш.Рашидов тумани 4 та (2 та), Ғаллаорол тумани 5 та (2 та), Бахмал тумани 5 та (2 та), Зомин тумани 5 та (1 та) ва Пахтакор тумани 3 та (1 та) тани ташкил этди.

Спорт иншоотлари сони 2 964 та, шундан Жиззах шаҳрида 319 та, Зомин 433 та, Бахмал 480 та ва Ғаллаорол 455 тани ташкил этди.

Олий таълим ташкилотлари (олий ҳарбий таълим ташкилотларидан ташқари) сонининг таҳлили уларнинг 2021/2022 – ўқув йилида (4 та) 2020/2021 – ўқув йилига нисбатан (3 та) 1 тага ўсганини кўрсатмоқда. (+21,3%). 2022/2023 йилда 5 тани ташкил этди.

2022 йилнинг январь-сентябрда Жиззах вилоятида театрлар сони 2 тани ташкил этиб, Жиззах шаҳрида жойлашган.

2022 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига, Жиззах вилоятида музейлар сони 7 та (6 та филиал)ни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 2 тага кўпайди.

2022 йилнинг январь-сентябрь ҳолатига, Жиззах вилоятида Маданий мерос объектлари сони 427 тани, шундан Жиззах шаҳри 32 та, Ш.Рашидов тумани 50 та, Ғаллаорол тумани 71 та, Бахмал тумани 68 та, Зомин тумани 109 та ва Фориш тумани 34 тани ташкил этди.

Маданият марказлари сони 37 тани, Жиззах шаҳрида 3 та, Зомин туманида 4 та ва Ғаллаорол туманида 4 тани ташкил этди.

Истироҳат боғлари ва дам олиш марказлари сони 9 та, шундан Жиззах шаҳрида 3 тани ташкил этди.

Тиббиёт муассасаси сони 277 та, шундан Жиззах шаҳрида 109 та (шифохоналар сони – 27 та, амбулатория поликлиника муассасалари сони – 82 та), Зомин туманида 28 та (шифохоналар сони – 4 та, амбулатория поликлиника муассасалари сони – 24 та) ва Ш.Рашидов туманида 22 та (шифохоналар сони – 3 та, амбулатория поликлиника муассасалари сони – 19 та).

Врачлар сони 2464 та (ҳар 10 минг кишига – 17 та), шундан Жиззах шаҳрида 1181 та (ҳар 10 минг кишига – 62 та), Ш.Рашидов туманида 243 та (ҳар 10 минг кишига – 10 та) ва Ғаллаорол туманида 230 та (ҳар 10 минг кишига – 13 та).

Шифохона койкалар сони 5597 та, Жиззах шаҳрида (2 797 та), Зомин (469 та) ва Ш.Рашидов (388 та).

Саибов Фаррух
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар