2022 йилнинг январь-июнь ойларида вилоятда қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги маҳсулот (хизмат)ларининг умумий ҳажми 7 612,1 млрд.сўмни шу жумладан, деҳқончилик ва чорвачилик, овчилик ва ушбу соҳаларда кўрсатилган хизматлар –7 413,6 млрд. сўмни, ўрмон хўжалиги – 141,9 млрд. сўмни, балиқчилик хўжалиги – 56,6 млрд. сўмни ташкил қилди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 102,3% ни (11-ўрин), республикадаги улуши 5,8% ни (10-ўрин) ташкил этди.
Энг юқори ўсиш суръатлари Фориш (106,7%), Ғаллаорол (104,8%) ва Арнасой (103,5%) туманларида қайд этилди.
Жами қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 57,6 фоизи Бахмал (13,5%), Ғаллаорол (12,8%), Ш.Рашидов (11,6%), Зомин (10,9%) ва Дўстлик (8,8%)туманлари ҳиссасига тўғри келади.
ЯҲМ таркибидаги қишлоқ хўжалиги улуши 42,0% ни ташкил этиб, 2021 йил мос даврига нисбатан 3 пунктга камайган.
Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 5 247,8 минг сўмни (3-ўрин) ташкил этди.
Аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари энг юқори кўрсаткичлари Дўстлик (9 539,9 минг сўм), Мирзачўл (8 997,9 минг сўм) ва Арнасой (8 311,5 минг сўм) туманларида, энг паст кўрсаткичлар Жиззах шаҳри (874,8 минг сўм), Шароф Рашидов (3 687,6 минг.сўм) ва Зомин (4 673 минг.сўм) туманларида қайд этилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг 70,4% чорвачилик, 29,6% деҳқончилик фаолияти ҳиссасига тўғри келади.
Ҳисобот даврида қиймати 3 545 млрд.сўмлик 89,7 минг тонна тирик вазнда гўшт, 1 232 млр.сўмлик 291,8 минг тонна сут, 119 млрд.сўмлик тухум, 10 млрд.сўмлик пилла 271 млрд.сўмлик бошқа чорвачилик маҳсулотлари етиштирилди.
Ўсимликчилик маҳсулотларининг 19,9%, чорвачилик маҳсулотларининг 95,8% деҳқон хўжаликлари томонидан етиштирилди.
Жами қишлоқ хўжалиги йўналишида фаолият юритаётган корхоналар сони 22 988 та га етиб, жами фаолият юритаётган корхоналарнинг 51,6%ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш