Инфографика: Жиззах вилояти саноат соҳасининг 2022 йил 3-чорак якунлари

Инфографика: Жиззах вилояти саноат соҳасининг 2022 йил 3-чорак якунлари

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами 7 901,9 млрд.сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 107,5%ни (6-ўрин), республикадаги улуши 2%ни (13-ўрин) ташкил этди.

Энг юқори ўсиш суръатлари Ғаллаорол (170,3%), Фориш (116%) ва Пахтакор (113,6%) туманларида қайд этилган бўлса, Арнасой (98,5%) Дўстлик (99,6%) ва Зомин (99,6%) туманларида ишлаб чиқарилган маҳсулот ҳажми 2021 йилнинг мос даврига нисбатан кам бўлди.

Ишлаб чиқарилган жами саноат маҳсулотлари ҳажмининг 67Жиззах шаҳри (35%), Ғаллаорол (22%) ва Зафаробод (10%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.

ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 14%ни ташкил этиб, 2021 йил январь-сентябрь ойларига нисбатан 2,4 пунктга ўсган бўлсада, республика ўртача кўрсаткичидан (28%) 2 баробар кам. (13-ўрин)

Аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми 5 430,7 минг.сўмни (10-ўрин), ўсиш суръатлари 105,1%ни (6-ўрин) ташкил этди.

Зафаробод тумани (15 821 минг сўм) Жиззах шаҳри (14 544 минг сўм) ва Ғаллаорол (9 678 минг сўм) туманида аҳоли жон бошига ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари энг юқори, Бахмал (410 минг сўм), Зомин (1 304 минг.сўм) ва Янгиобод (1 381 минг сўм) ва туманларида энг пастки кўрсаткичларни қайд этди.

Жами саноат маҳсулотларининг 93,9% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.

Тоғ-кон саноати улуши - 1,8%, электр таъминоти, газ, буғ етказиб бериш ва сунъий иқлим ҳосил қилиш улуши – 3,6%, сув таъминоти, оқава сув, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш улуши – 0,8%ни ташкил этди.

Қайта ишлаш саноати таркибидаги тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (34%), автотранспорт воситалари, трейерлар ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (22%), бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш (16%) ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш (13%) йўналишлари энг юқори улушга эга.

Саноат йўналишида 696 та янги корхоналар ташкил этилиб, жами саноат корхоналари 3 995 тани, шундан 52 та қўшма корхоналар, жами корхоналарнинг 15,8%ни ташкил этди.

Хўжақулов Улуғбек
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар