Жиззах вилоятида 2022 йил январь-июн ойларида ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Жиззах вилоятида 2022 йил январь-июн ойларида ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Жиззах вилоятининг жами 299 та маҳаллаларнинг барчасига тадбиркорликни ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари (ҳоким ёрдамчилари) тайинланган. Ҳоким ёрдамчиларининг 292 таси эркак кишилар бўлса, 7 таси хотин-қизлардан иборат.

Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилнинг 6 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

241,3 минг хонадон хатловдан ўтказилиб, хонадонлар ижтимоий ва молиявий ҳолатига кўра 4 гуруҳга бўлинди.

1-гуруҳ - даромад топшига иштиёқманд ва даромади кам (12,4 мингта хонадон), 2-гуруҳ – даромади бор, лекин кўпайтириш истаги мавжуд (148 минг), 3-гуруҳ – боқувчисини йўқотган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож (13 минг) ва 4-гуруҳ – ўзига тўқ ва яшаш шароити яхши (67,8 минг) хонадонлар тоифаларига бўлинди.

Ҳоким ёрдамчилари иштирокида 98,4 минг нафар киши иш билан таъминланди, уларнинг 68 фоизи ўз-ўзини банд қилиш билан, 11 фоизи доимий иш ойи ва 6 фоизи жамоат ишларига жойлашди.

518 нафар ижтимоий муҳтож аҳолига 1,7 млрд сўм маблағ субсидия шаклида ажратилди. 235 км йўлларда асфальт, шағалаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 143 та маҳаллаларда 13,8 млрд сўмли газ, ичимлик суви, электр таъминотига боғлиқ лойиҳалар амалга оширилди.

Ҳисобот даврида 5762 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг 3167 таси юридик мақомга эга, 2595 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 10356 та хонадонга 274 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилди.

Ишга тушган жами лойиҳалар 356 та бўлиб, 93 млрд.сўм ўзлаштирилди, 1382 та янги иш ўринлари яратилди. Йил якунига қадар лойиҳалар сонини 1029 тага етказиш ва 5000 та иш ўринлари яратиш режа қилинган.

Оилавий тадбиркорлик доирасида 11900 та парранда тарқатилди. 839 та хонадонга 25 минг бош қуён ва 810 та хонадонга асалари уялари берилди.

Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар