Жиззах вилоятида 2022 йил январь-сентябрь ойларида ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Жиззах вилоятида 2022 йил январь-сентябрь ойларида ҳоким ёрдамчилари фаолияти

Ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида бир қатор ишлар амалга оширилди.

241,1 минг хонадон хатловдан ўтказилиб, хонадонлар ижтимоий ва молиявий ҳолатига кўра 4 гуруҳга бўлинди. 1-гуруҳ - даромад топшига иштиёқманд ва даромади кам (12,0 мингта хонадон), 2-гуруҳ – даромади бор, лекин кўпайтириш истаги мавжуд (144,4 минг), 3-гуруҳ – боқувчисини йўқотган, ногирон, ижтимоий ҳимояга муҳтож (13,0 минг) ва 4-гуруҳ – ўзига тўқ ва яшаш шароити яхши (71,8 минг) хонадонлар тоифаларига бўлинди.

Ҳоким ёрдамчилари иштирокида 120,1 минг нафар киши иш билан таъминланди, уларнинг 57 фоизи ўз-ўзини банд қилиш билан, 23 фоизи доимий иш жойи ва 6 фоизи жамоат ишларига жойлашди.

1629 нафар ижтимоий муҳтож аҳолига 5,7 млрд сўм маблағ субсидия шаклида ажратилди.

250 км йўлларда асфальт, 729 км йўлларда шағалаштириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

250 та маҳаллаларда 136,6 млрд. сўмли газ, ичимлик суви, электр таъминотига боғлиқ лойиҳалар амалга оширилди. (ИЗОҲ: Бюджет маблағлари, таъминотчи корхоналар, опен бюджет ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан).

Ҳисобот даврида 6 457 та тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, уларнинг 3 778 таси юридик мақомга эга, 2 679 таси якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари.

“Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида 17 682 та хонадонга 407,7 млрд.сўм маблағ ўзлаштирилди.

Ишга тушган жами лойиҳалар 552 та бўлиб, 141,3 млрд.сўм ўзлаштирилди, 2 138 та янги иш ўринлари яратилди. Йил якунига қадар лойиҳалар сонини 1029 тага етказиш ва 5000 та иш ўринлари яратиш режа қилинган.

Оилавий тадбиркорлик доирасида 18 391 та хонадонга парранда тарқатилди. 1 105 та хонадонга 27,5 минг бош қуён ва 1 019 та хонадонга 15,9 мингта асалари уялари берилди.

Феруз Рахимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар