Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Жиззах филиали экспертлари Президент ҳузуридаги Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида 2023 йилнинг 1-чораги давомида вилоятнинг асосий капиталга инвестициялар кўрсаткичлари бўйича таҳлилий маълумот тайёрлади.
1-чорак давомида Жиззах вилоятида асосий капиталга инвестициялар 1 820,8 млрд сўмни ташкил этди. Молиялаштириш манбалари бўйича таҳлил қилинганда, ўзлаштирилган инвестицияларнинг 30 фоизи корхона ва аҳоли маблағлари, 49 фоизи хорижий инвестициялар, 11 фоизи давлат бюджети ва 10 фоизи банк кредити ва бошқа қарз маблағлари ҳисобига тўғри келади.
Асосий капиталга инвестицияларнинг технологик таркибида ишлаб чиқариш, яъни, машина, асбоб-ускуналар ва инвентарлар харажатлари 38,4 фоизни, ноишлаб чиқариш - қурилиш-монтаж ишлари харажатлари 54,5 фоизни ташкил этди.
Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 48 фоизи (872 млрд сўм) Фориш туманига, 16 фоизи (290 млрд сўм) Жиззах шаҳрига тўғри келади.
Феруз Раҳимов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш