Жиззах вилоятининг 2022 йил якунларидаги меҳнат бозори кўрсаткичлари

Жиззах вилоятининг 2022 йил якунларидаги меҳнат бозори кўрсаткичлари

2022 йил якуни билан Жиззах вилоятидаги меҳнат ресурслари сони 791 123 кишини, шундан иқтисодий фаол аҳоли сони 605 031 кишини, иқтисодий нофаол аҳоли сони эса 186 092 кишини ташкил этган. Иқтисодий фаол аҳолининг 90,7%, яъни 548 512 киши иш билан банд бўлган.

Иқтисодий фаол аҳолининг 9,3%, яъни 56 518 киши ишсиз бўлган.

Расмий секторда банд аҳоли сони 226 807 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 37%ни ташкил этган.

Норасмий секторда банд аҳоли сони 273 497 кишини ёки иқтисодий фаол аҳолининг 45%ни ташкил этган.

Яратилган иш ўринлари сони 240 740 тани, шундан энг юқори қўрсаткичлар Ш.Рашидов тумани 32 511 та, Дўстлик тумани 24 025 та, аксинча энг қуйи кўрсаткичлар Янгиобод тумани 5 580 та ва Фориш тумани 12 264 тани ташкил этган.

Тармоқлар кесимида ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи банк, суғурта, лизинг, кредит ва воситачилик фаолияти 8 329,3 минг сўм, ахборот ва алоқа 4 696,5 минг сўм, ташиш ва сақлаш 3 432 минг сўм, савдо 3 402,7 минг сўм ва саноат 3 149,6 минг сўмни ташкил этган.

Шунингдек, энг паст кўрсаткичлар соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар соҳаси 2 465,4 минг сўм, таълим 2 503,9 минг сўм, қурилиш 2 524,4 минг сўмни ташкил этди.

Саибов Фаррух
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар