Жиззах вилоятининг 2023 йилдаги ташқи савдо айланмаси

Жиззах вилоятининг 2023 йилдаги ташқи савдо айланмаси

Ўтган йил давомида Жиззах вилоятининг ташқи савдо айланмаси 1 427,9 млн. доллар бўлиб, шундан 88 фоиз – 1253,7 млн. доллар импорт ва 12 фоиз – 173,3 млн.доллар экспортга тўғри келади. Ҳисобот даврида -1080,5 млн. доллар салбий сальдога эга бўлди.

Жиззах вилояти билан энг кўп ташқи савдо айланмаси 748,6 млн. доллар билан Хитой билан бўлиб, 643,6 млн.доллар импортни ташкил этди. Кейинги ўринларда Жанубий Корея (316,9 млн.долл.), Чехия (90,1 млн.долл.), Россия (73,8 млн.долл.) давлатлари туради.

Ҳисобот даврида ҳудудда саноат маҳсулотлари экспорти 86,6 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар экспорти 38,4 млн доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 19,8 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар экспорти 14,4 млн.доллар, ноозиқ-овқат маҳсулотлари экспорти 9 млн. долларни ташкил этди.

Ушбу даврда машина ва транспорт ускуналари импорти 1141,3 млн. доллар, озиқ-овқат маҳсулотлари 17,3 млн. доллар, саноат маҳсулотлари 26,2 млн. доллар, кимёвий моддалар ва маҳсулотлар 29,5 млн. доллар, ҳар хил тайёр маҳсулотлар 15,2 млн. долларни ташкил этди.

Вилоятда амалга оширилган экспортнинг 45,8 фоизи Жиззах шаҳри, 9,7 фоизи Зарбдор, 7,7 фоизи Пахтакор, 7,5 фоизи Дўстлик, туманларидан амалга оширилди.

Импортнинг 39,6 фоизи Жиззах шаҳри, 38,7% Ғаллаорол туманига тўғри келади.

Феруз Рахимов

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар