Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳар ойда Ўзбекистон автомобил бозоридаги вазиятни таҳлил қилиб боради.
Февраль ойи якунларига кўра, Ўзбекистонда барча транстпорт воситаларининг умумий савдоси 115 мингдан ошди. Умуман олганда, автомобил бозори йил давомида 6,3%га камайди.
Февраль ойида 109,7 мингта енгил автомобиллар сотилди. Шу билан бирга, йиллик шартларда енгил автомобиллар бозори 5,6%га камайди.
Бирламчи автомобил бозоридаги вазият
Бирламчи енгил автомобиллар бозоридаги вазиятга келсак, бир ой давомида сотувлар сезиларли даражада камайди ва 26 мингдан сал кўпроқ автомобилни ташкил этди. Ўтган йилга нисбатан енгил автомобилларнинг бирламчи автомобил бозори 8,4%га ўсди.
Шу билан бирга, ой давомида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган 23,5 мингта енгил автомобиллар сотилди, бу ўтган йилнинг февраль ойига нисбатан 7,7%га кўпдир.
Хорижда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сегменти
Йил давомида хорижда ишлаб чиқарилган автомобил бозори 15,6%га ўсди. Февраль ойи охирига келиб, хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 2,7 мингтани ташкил этди.
Электромобиллар бозоридаги вазият
Йил бошида бошланган электромобилларга қизиқиш бироз пасайганига қарамай, йил давомида янги электромобиллар савдоси 3 баробар ошди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
Изоҳ қолдириш