Ундан кўзланган асосий мақсад Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги тарихан яқин ва дўстона алоқаларни, ишонч ва яхши қўшничиликни ҳар икки минтақанинг барча халқлари ва мамлакатлари манфаатлари йўлида мустаҳкамлашдан иборат.
Олий Мажлис Сенати раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев бугунги конфренциядан кўзланган мақсад ва эришиладиган натижалар ҳақида ўз фикрларини баён қилди:
“Бугун мисилсиз бир анжуман бўляпти. Тарихимизда биринчи бор Марказий Осиёнинг янги бир йўналишини, илгари ҳар доим бизда Ғарб Шимолга бўладиган бўлса, бу ерда Жануб ва Шарққа бўлган проекцияни биз кўряпмиз. Бу геосиёсий нуқтаи назардан янги бир дунё қарашни ўзида акс эттиради.
Тарихан доимо Марказий Осиё ва Жанубий Осиё бир бири билан чамбарчас боғлиқ келган минтақалар бўлган. Бир-бирини бойитиб келган, бир-бирига нафақат савдо, шу билан бирга ғояларни айирбошлаш, ҳаттоки давлатчилик таъсир қилишини ҳам кўп мисолларини биламиз. Тарих тақозоси билан алоқалар узилиб қолганди.
Бугунги конфренция шу ришталарни қайтадан тиклаш, ва янги тарихий шароитларни иккита йирик минтақани бир бири билан боғлашдан иборрат. Бу шу минтақаларда жойлашган давлатларнинг бевосита манфаатларига жавоб беради. Ва шуни таъкидлаш керакки, ҳеч бир йирик давлатларнинг манфаатларига зид эмас, бу барча ютадиган конфренция бўляпти. Биринчи навбатда иқтисодий алоқаларни, иқтисодий алоқалар орқали тинчликни барқарорликни ривожлантириш. Чунки савдо бўлган жойда одатда уруш бўлмайди. Иккинчидан, инсонларнинг маданий ришталарини боғлаш ҳақида ҳам гап кетяпти. Анжуманнинг натижаси сифатида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё минтақалари орасидаги алоқалар янги поғонага кўтарилмоқда”, дейди Содиқ Сафоев.
Содиқ Сафоев билан бўлган суҳбатни батафсил Review.uz телеграм каналида кўришингиз мумкин.
Изоҳ қолдириш