Тошкент шаҳридаги Hilton Tashkent City меҳмонхонасида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) томонидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (кейинги ўринларда Бандлик вазирлиги деб юритилади) билан ҳамкорликда ташкил этилган "Камбағалликни қисқартириш бўйича илғор тажрибаларни ҳаётга татбиқ этиш" II Халқаро форуми (кейинги ўринларда Форум деб юритилади) БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва БМТ Болалар жамғармасининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси кўмагида бўлиб ўтди.
Альфред Нобель мукофоти лауреати, камбағалликка қарши курашиш бўйича J-PAL глобал ташаббуси ҳаммуассиси — Абҳижит Банержи Форум иштирокчиларига мурожаат қилди.
Банержининг таъкидлашича, дунё ҳукуматлари коронавирус пандемиясига жавобан ижтимоий ҳимоя дастурларини кучайтирмоқда, хусусан, бугунги кунга қадар 3856 га яқин дастур режалаштирилган ёки амалга оширилган.
“Масалан, Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлса ижтимоий дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланиладиган воситалар жуда муҳим. Гап мақсадли аудиторияни тўғри аниқлаш, уларга нима кераклиги, уларни қандай қўллаб-қувватлаш кераклиги, қандай ажратиб олиш зарурлиги, энг камбағаллар ва дастлабки ёрдамга муҳтожларни аниқлаш ва ҳ.к.лар ҳақида кетмоқда. Турли мақсадли аудиториялар учун муаммоларнинг турли ечимлар зарурлиги, таълим тизими қандай тузилгани - буларнинг бари мураккаб вазифадир. Лекин мен мамлакатингиз ўзининг намунаси билан бошқа мамлакатларга камбағалликка қарши қандай курашиш кераклигини кўрсатаётганидан мамнунман. Бу ерда туриб мамлакатда ўзгаришлар руҳини ҳис қилмоқдаман ва келинг, “буни биргаликда амалга оширамиз", деб айта олишимдан фахрланаман!”, – деб қайд этди Нобель мукофоти лауреати.
А. Банержи ўз тақдимотида дастур ва имтиёзлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришда кўплаб мамлакатлар ижтимоий ҳимоя тизимлари ва муассасаларига инвестициялар киритиш қанчалик муҳимлигини кўрсатиб, мавжуд дастурий платформаларга таянганини таъкидлади. J-PAL тадқиқотчилари Ҳиндистон, Бангладеш ва Гана ҳамда бошқа мамлакатларда ижтимоий ҳимоя дастурларини баҳоладилар. A. Банержининг сўзларига кўра, яхши ишлаб чиқилган рандомизацияланган (тасодифий) баҳолашлар аниқ фаразларни синаб кўриши ва уларнинг сабаб-оқибат муносабатларини аниқлаши мумкин. Улар вазиятни ўзгартириши мумкин бўлган механизмлар ҳақида тушунча беради ва уларнинг натижалари барчамизни ҳайратда қолдиради.
А. Банержи дунёда қабул қилинган ижтимоий дастурлар ҳақида гапирар экан, қайси дастурлар ҳақиқатан ҳам ишлаётгани ва қайси бири ишламаслиги ҳақида жуда кам нарса маълум эканлигини айтди. Шу билан бирга, бундай дастурларни амалга ошириш бўйича қарорлар ҳақиқий маълумотлар асосида эмас, балки интуитив равишда қабул қилинади. Экспертнинг таъкидлашича, Ҳиндистон кўп ўлчовли камбағалликда яшовчи (мамлакат аҳолисининг 25%) дунёдаги энг кўп аҳолига эга.
А. Банержи иқтисодий назария самарали сиёсатни ишлаб чиқишда фақат бошланғич нуқта эканлигини таъкидлади.
"Иқтисодий назария тахминларга асосланади, у ҳақиқий вазият ҳақида тўлиқ тасаввур бермайди ва тахминлар кўпинча тасдиқланмайди ва бир-бирига мос келмайди. Шу билан бирга, иқтисодий моделлар бизни турли хил мумкин бўлган механизмлар ҳақида жуда яхши огоҳлантиради, аммо улар бизга ушбу механизмларнинг қайси бири аслида ишлашини ва қайси бири ишламаслигини айтмайди. Бироқ, иқтисодий самарадорликни ҳисобга олган ҳолда турли хил самарали ечимлар мавжуд", - дея таъкидлади эксперт.
Таълим соҳасидаги тасдиқланган механизмлар ҳақида гапирганда, эксперт учта истиқболли ёндашувни қайд этди: 1 - коррекцион таълим дастури орқали паст натижалар кўрсатган талабаларни қўллаб-қувватлаш; 2 – машинавий ўқиш-ўргатиш ёрдамида қўшимча ўргатувчи материаллар тақдим этиш; 3 – ўқиш кўникмаларини яхшилаш орқали Read-a-thon дастуридан орвали маълум бир маҳоратга эътибор қаратиш.
Шунингдек, эсперт экологиянинг уй хўжаликлари фаровонлиги даражасига таъсири ҳақида ҳам тўхталиб ўтди. Унинг таъкидлашича, бино ичидаги ҳавонинг ифлосланиши бутун дунёда соғлиқ учун жиддий хавф туғдирмоқда. Шундай қилиб, дунёдаги уй хўжаликларининг учдан бир қисми қазиб олинадиган ёқилғидан, шу жумладан, кўмирдан фойдаланади. Натижада бинодаги ҳавонинг ифлосланиши аёллар ва ёш болаларга номутаносиб таъсир кўрсатади.
Қандай ечимлар ақлга келади? Уй хўжаликларида замонавий ошхона печкалари ва ҳаво сўриш момламасини ўрнатиш, шунингдек, экологик тоза ёқилғидан фойдаланиш. Бироқ, замонавий плиталар соғликка ижобий таъсир кўрсатиши мумкинми? Улар камроқ ёқилғи истеъмол қиладими ва атмосферага чиқиндилар камроқ чиқадими? Одамлар улардан фойдаланишга рози бўладими? Ҳиндистонда ўтказилган рандомизацияланган тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, замонавий ошхона печкалари кам истеъмол туфайли саломатлик кўрсаткичларини яхшиламаган. Бунинг сабабларидан бири шундаки, уй хўжаликлари яхшиланган печкаларни мунтазам ва тўғри фойдаланмаган.
Банержи Ўзбекистонда далилларга асосланган тадқиқотлар ўтказиш мумкин бўлган йўналишларни айтиб ўтди:
- Ижтимоий ҳимоя дастурларининг самарадорлигини баҳолаш. Бунда, ижтимоий ҳимояга ажратилаётган маблағлар тўғри одамларга етиб бориши, керакли эффектни бериши учун нималарни ўзгартириш кераклиги ўрганилади.
- Бизнесни қўллаб-қувватлашнинг энг самарали йўлларини аниқлаш. Хусусан, турли солиқ имтиёзларига янги тадбиркорларнинг муносабатини ўрганиш. Айниқса, тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашда қандай чора-тадбирлар самарали бўлиши мумкинлигини кўриб чиқиш.
- Касбий таълимнинг қандай шакллари самарали эканини аниқлаш. Муваффақиятли бандлик натижаларини қўллаб-қувватлаш учун энг тежамкор усуллар қайси? Ишчиларга уларни ўқитишдан ташқари яна қандай ёрдам керак бўлиши мумкин?
- Шунингдек, мактаб таълимидаги сифат масаласи. Бошланғич ва ўрта таълим натижаларини яхшилаш учун қандай педагогик тадбирлар фойдали бўлиши мумкин? Мактабгача таълим муассасаларига кириш имкониятлари кенгайиб борар экан, болаларни қамраб олишни рағбатлантириш ва сифатни яхшилаш учун яна қандай чоралар кўриш керак?
Изоҳ қолдириш