Метан заправка ва сервислар очиқ савдога чиқарилмоқда

Метан заправка ва сервислар очиқ савдога чиқарилмоқда

«Автогазтаъминот» МЧЖнинг давлат мулки сифатида сотиладиган автомобилларга сиқилган газ қуйиш шохобчалари, сервислар ва бошқа жами 20 та кўчмас мулк объекти «E-Ijro Auksion» электрон савдога чиқарилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги сайтида маълум қилинди.

Тадбиркорлар учун тайёр бизнес шаклида таклиф этилаётган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг 8 тасида сиқилган табиий газни сотиш фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензия мавжуд. Агарда харидор лицензия талабларига жавоб берса, ушбу ҳужжат белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

Бугунга қадар, фаолиятини олиб бораётган Фарғона вилояти, Риштон туманидаги автотранспорт воситаларига сиқилган газ қуйиш шохобча 3,6 миллиард сўм ва Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги автотранспорт воситаларига сиқилган газ балонларини ўрнатиш сервис маркази 4,2 миллиард сўм бошланғич нарх билан савдога чиқарилиши кутилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар