Қорақалпоғистондаги Акчакўл ва Судоче кўлларида сайёҳлик зоналари ташкил этилади

Қорақалпоғистондаги Акчакўл ва Судоче кўлларида сайёҳлик зоналари ташкил этилади

Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги Инвестиция порталига Қорақалпоғистон Республикасида режалаштирилган туризм соҳасидаги 2 та инвестиция таклифини жойлаштирди: бу Акчакўл кўлида сайёҳлик комплекси ва Судоче кўлида қушларни кузатиш пунктларини яратиш (қушларни кузатишни оммалаштириш) бўйича махсус экотуризм мажмуасини яратиш.

Қорақалпоғистон Республикасининг лойиҳалари кенг сармоядорлар учун имкониятларини очишга, иқтисодий ўсишни рағбатлантириш ва бандликни таъминлашга, минтақани янги сайёҳлик йўналиши сифатида оммалаштиришга, шунингдек экологик мувозанатни сақлашга ва ноёб биологик хилма-хилликни сақлашга қаратилган.

Инвестиция лойиҳасига кўра Акчакўл кўлида, меҳмонхоналар мажмуаси ва ўтовлар, чўмилиш ва дам олиш маскани, мавзули парклар ва ресторанлар, сув аттракционлари (сув скутерлари, катамаранлар, яхталар, қайиқлар, сув батутлари) ва спорт мажмуаси (пляж футболи, волейбол, теннис, велосипед ижараси ва бошқалар) қуриш режалаштирилган.

Режалаштирилган мажмуанинг майдони 5 гектарни ташкил этади, йилига 50-60 минг кишига хизмат кўрсатиш мумкин. Лойиҳанинг умумий қиймати 2 миллион долларга баҳоланмоқда. Бунга қурилиш-монтаж ишлари, зарур ускуналар сотиб олиш ва бошқа харажатлар киради. Лойиҳани ўзини оқлаш муддати 4-5 йилни ташкил этади. Инвестициявий таклиф ҳақида батафсил маълумот бу ерда ссылка.

Мўйноқ туманидаги Судоче кўли бўйида лойиҳани амалга ошириш учун 70 минг доллар жалб қилиш керак. Бундан, лойиҳанинг умумий қиймати 83 минг долларни ташкил этади, қолган харажатларни лойиҳа ташаббускорлари тўлайди. Инвестицион таклиф доирасида турар жой ва овқатланиш жойлари, транспорт воситалари (АТВ ва қайиқлар) сотиб олиш ва мини-қуёш энергиясини ўрнатиш режалаштирилмоқда, зарур инфратузилмани қуриш инвестицияларнинг тўлиқ ҳажмини жалб қилган вақтдан бошлаб 3 ойни ташкил этади. Ушбу лойиҳа йилига 9-10 минг туристга хизмат кўрсатишга имкон беради. Ташаббускорларнинг ҳисоб-китобларига кўра, лойиҳани ўзини оқлаш муддати ишга тушганидан кейин 2 йил бўлиши кутилмоқда.

Шуни таъкидлаш керакки, Судоче кўллари тизими Ғарбий Осиё кўчиб юрувчи қушларнинг кўплаб турларининг миграцион оқимида жойлашган. Сўнгги йилларда орнитологлар ноёб манзарани кузатмоқдалар: кўлда уяларига пушти фламинголарнинг катта колониялари келиши. Ҳозирги вақтда сув омбори ҳудудида Судоче орнитологик қўриқхонаси ташкил этилди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар