ЕОИИни кузатиш: Ўзбекистон электротехника саноати учун имкониятлар

ЕОИИни кузатиш: Ўзбекистон электротехника саноати учун имкониятлар

2020 йил 11 декабрь ойида Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) аъзо давлатлар раҳбарлари йиғилишида Ўзбекистон Республикасига ЕОИИда кузатувчи давлат мақомини бериш тўғрисида қарор қабул қилинди.

ЕОИИ мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқалар

Ўзбекистон ЕОИИнинг барча мамлакатлари билан (Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Белоруссия ва Aрманистон) "МДҲ эркин савдо зонаси тўғрисидаги битим" доирасида бож тўловидан озод этилган савдо режимини қўлламоқда.

ЕОИИнинг кузатувчи мамлакати сифатида, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари бозорларига маҳаллий маҳсулотларни етказиб беришни кенгайтириш имкониятларини янада чуқурроқ ўрганиш ва экспорт қилувчилар учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш имкониятига эга бўлади.

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 54,5 фоизга, экспорт 41,7 фоизга, импорт 65,2 фоизга ошган. Шу билан бирга, шуни таъкидлаш жоизги, Ўзбекистон ЕОИИ мамлакатлари бозорларига хом ашёни эмас, асосан қайта ишлаш саноати ва қишлоқ хўжалигининг тайёр маҳсулотларини экспорт қилмоқда.

Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатларига экспорт кўрсаткичлари (миллион AҚШ долларида)

2017 й.

2018 й.

2019 й.

11 ой

2019 й.

11 ой

2020 й.

Жами, шу жумладан

13893,6

14253,9

17901,7

15854,8

14197,3

Россия

2019,2

2117,3

2492,5

2264,0

1323,4

Қозоғистон

1057,6

1352,2

1429,7

1253,4

818,8

Қирғизистон

178,3

269,7

679,0

626,3

685,7

Беларусь

27,4

41,3

47,6

42,5

37,7

Армения

1,0

3,0

3,0

2,7

4,0

ЕОИИ билан жами

3283,5

3783,5

4651,8

4188,9

2869,6

ЕОИИ мамлакатларининг умумий экспортдаги улуши (%)

23,6

19,3

26,1

26,4

20,2

Манба: Давлат статистика қўмитаси

Шундай қилиб, Ўзбекистон экспортининг қарийб тўртдан бир қисми ЕОИИ мамлакатларига тўғри келади ва агар биз экспортнинг умумий ҳажмида хом ашё экспортини ҳисобга олмасак, унда ЕОИИ мамлакатлари эгаллаб турган улуши анча юқори бўлади.

Мамлакатимизда юқори қўшимча қийматга эга тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган тармоқларни жадал ривожлантириш учун қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Давлатимиз раҳбари ишлаб чиқариш саноатининг олдига экспорт ҳажмини сезиларли даражада ошириш, шу жумладан, 2021 йилда электротехника маҳсулотлари экспортини 370 миллион долларга етказиш вазифасини қўйди.

Шу муносабат билан электротехника саноати корхоналари ташқи экспорт бозорларида ўз ўрнини топиши ёки кенгайтиришлари керак бўлади, улар орасида асосийси - бу ЕОИИ мамлакатлари бозори.

Электротехника саноатининг ривожланиши

Сўнгги уч йил ичида электротехника саноати корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ҳажми 2,5 баравар ошди.

Маиший техника ишлаб чиқаришда юқори ўсиш суръатлари кузатилмоқда, масалан, 2019 ва 2020 йилларда деярли 2 баравар кўп ишлаб чиқарилган.

Ишлаб чиқарилаётган электротехника маҳсулотлари ҳажмининг ошиши билан экспорт кўрсаткичлари ўсиб бормоқда. Шундай қилиб, сўнгги уч йил ичида электротехника маҳсулотлари экспорти 31,6 фоизга ўсди, маиший техника экспорти эса 2,2 мартадан ошди.

2020 йил охирига қадар электротехника маҳсулотлари экспорти ҳажмини 20 фоизга кўпайиб, 300,4 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

2020 йил 10 ойи якунлари бўйича электротехника маҳсулотлари экспорти 25,3 фоизга, маиший техника экспорти эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан деярли икки бараварга ошди.

Электротехника маҳсулотлари экспорти кўрсаткичлари динамикаси (миллион доллар билан)

Маҳсулот тури

2017й.

2018й.

2019й.

10 ой 2019й.

10 ой 2020й.

Маиший техника

20,6

26,4

45,3

34,3

66,7

Кабел ва электр узатиш маҳсулотлари

146,9

65,5

157,5

101,8

126,7

Трансформатор ва бошқа маҳсулотлар

22,1

24,6

47,4

53,9

44,9

Жами

189,7

116,5

250,3

190,0

238,3

Манба: “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси маълумотлари

Электротехника маҳсулотларини экспорт қилиш географияси йилдан йилга кенгайиб бормоқда, аммо ушбу турдаги маҳсулотлар умумий экспортининг учдан бир қисмидан кўпроғига етказиб бериладиган асосий савдо бозорлари МДҲ мамлакатлари ва уларнинг орасида асосан ЕОИИ мамлакат аъзолари бўлиб қолмоқда.

2019 йилда ЕОИИ мамлакатларининг экспорт қилинадиган маиший техника умумий ҳажмидаги улуши 49,4% дан 57,2% гача, трансформатор маҳсулотлари 45,7% дан 47,3% гача ўсди.

2018-2019 йилларда электротехника маҳсулотларининг экспорт кўрсаткичлари (миллион доллар билан)

Манба: “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси маълумотлари

2020 йилнинг охирги 10 ойида 2019 йилнинг шу даврига нисбатан, ЕОИИ мамлакатлари электр маҳсулотларининг умумий экспортидаги улуши 33,2% дан 40,0% гача, маиший техника улуши эса 51,9% дан 60,3% гача ўсди, трансформатор ва бошқа маҳсулотлари 41,0% дан 53,2% гача, кабел маҳсулотлари эса ўзгармади ва 22,7% ни ташкил этди.

Электротехника маҳсулотларининг экспорт кўрсаткичлари 10 ой ичида 2019-2020 (миллион доллар билан)

Манба: “Ўзэлтехсаноат” уюшмаси маълумотлари

Таъкидлаш жоизки, кўплаб турдаги маиший техника учун экспорт қилинадиган маҳсулотларнинг асосий улуши ЕОИИ мамлакатлари, хусусан, Қозоғистон, Россия ва Қирғизистон бозорларига етказиб берилади.

Шундай қилиб, 2020 йилнинг 10 ойидаги натижаларга кўра барча экспорт қилинган "ёритиш ва визуал сигнализация мосламалари"нинг - 99,5 %, "ошхона газ плиталари" нинг - 92,8%, "маиший электр плиталари"нинг - 75,9%; "телевизорлар ва мониторлар"нинг - 60,8% , "чангютгичлар"нинг - 68,1% , - "музлатгичлар"нинг - 60,4%, "кир ювиш машиналари"нинг - 52,6%, "электр кабеллари"нинг - 49,0%, "трансформатор маҳсулотлари"нинг - 42,8% ЕОИИ мамлакатлари бозорларига етказиб берилди.

2020 йилнинг 10 ой давомида ЕОИИ мамлакатларига электротехника маҳсулотларининг

экспорт кўрсаткичлари бўйича айрим турлари

Манба: Давлат статистика қўмитаси

2020 йилнинг 11 ойи якунлари бўйича соҳага ишлатилган инвестициялар ҳажми 151,0 миллион долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,7 баравар ўсди.

Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва янги ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш янги ҳажмдаги ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилиш имкониятларини кенгайтиришни талаб қилади, бу эса электротехника маҳсулотлари маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун ЕОИИ бозорининг аҳамиятини янада ҳам оширади.

Кутбитдинов Ю., Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Латофат Бўриева таржимаси

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар