Солиқ қўмитаси янги иловаларни ишга тушириш учун «ўтиш даври»ни жорий этди

Солиқ қўмитаси янги иловаларни ишга тушириш учун «ўтиш даври»ни жорий этди

Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев 2021 йил 23 март куни тадбиркорлик субъекти вакиллари ва солиқ маслаҳатчилари билан учрашди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Давра суҳбати мавзуси: «Электрон ҳисобварақ-фактураларнинг айланиш тизимини такомиллаштириш» ва «Сохта ҳисобварақ-фактуралар билан ҚҚС суммасини асоссиз ҳисобга олиш».

Учрашувда Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш.Кудбиев, Молия вазири ўринбосари Д.Султонов, ДСҚ раиси ўринбосарлари, профессионал солиқ маслаҳатчилари, аудиторлар ва бухгалтерлар ҳамжамияти вакиллари иштирок этди.

Кун тартибига учта долзарб масала қўйилди:

– ЭҲФни ўз вақтида шакллантирмаганлик учун жавобгарлик жорий этиш;

– ўтган даврлар учун, шу жумладан 2020 йил январь-май ойлари учун ЭҲФга тузатиш киритишга чекловлар;

– солиқ органларининг ноқонуний ҳисобга олинган ҚҚСга тузатиш киритиш ҳуқуқи.

Учрашув мақсади – солиқ органлари ва бизнес вакиллари ўртасида конструктив мулоқот ўрнатиш, ЭҲФ шакллантириш жараёнида тадбиркорлик субъектлари дуч келадиган масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларни тинглаш, шунингдек уларни ҳал қилиш ечимларини биргаликда ишлаб чиқиш.

Унда солиқ маслаҳатчилари вакиллари И.Подолская ва И.Аббасхонова таклиф ва тақдимотлари билан чиқиш қилди. Йирик фармацевтика компанияси вакили («Grand Pharm Trade» МЧЖ) ўтган даврлар учун шакллантирилган ЭҲФга тузатиш киритиш билан боғлиқ масалалар ҳақида гапирди.

Давлат солиқ қўмитаси ва Молия вазирлиги раҳбарияти тадбиркорликни максимал даражада қўллаб-қувватлаган ҳолда бозорнинг барча иштирокчилари учун тенг бўлган солиқ солишни таъминлаш истаги ҳар икки органнинг асосий вазифаси эканлигини таъкидлади. Шу билан бирга, янги турдаги электрон ҳужжатлар (товар-траспорт юк хати ва бошқалар) зарур бўлган тадбиркорлик субъектларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда товарлар жўнатилган санада ЭҲФни расмийлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

ЭҲФни ўз вақтида рўйхатдан ўтказмаслик солиқ базасини яширишми, бунда жарималарни қўллаш керакми, нима учун жавобгарлик маъмурий эмас, молиявий ҳисобланади – мунозаралар доираси марказида ушбу масала ҳам бўлди.

Натижада янги иловаларни ишга тушириш ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришнинг «ўтиш даври»ни жорий этишга қарор қилинди. Бунда ўтган ой учун ЭҲФ шакллантиришга жорий ойнинг 10-санасидан сўнг, тузатиш киритилган ЭҲФларга (ўтган ой учун аввал топширилганлари ўрнига) эса ҳисоботдан кейинги ойнинг 20-санасидан чеклов қўйилади.

Тузатиш киритилган ЭҲФларнинг (ҳам сон, ҳам миқдор жиҳатидан) «Солиқ хавфларини аниқлаш, таҳлил қилиш ва баҳолаш» автоматлаштирилган дастури доирасида солиқ тўлашдан бўйин товлаш хавфини оширувчи омиллардан бири сифатида кўриб чиқилаётгани уларни рўйхатдан ўтказишдаги афзалликдир.

Шунингдек, давра суҳбати иштирокчилари келгусида муҳокама қилинадиган қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўпламини ишлаб чиқишни таклиф қилди. Бу каби учрашувларни мунтазам равишда ўтказиб бориш лозимлигини таъкидлади.

ҚҚСни ноқонуний ҳисобга олиш ва «нақдлаштирувчи фирма»ларга қарши кураш масаласига келсак, бу йил бошланган жараён давом этади.


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар